UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  1 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  3 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  8 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  57 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  16 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4

Ислом Тўхтахўжаев: "2018 йил учун тасдиқланган регламент – ўзбек футболини ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "2018 йил учун тасдиқланган регламент – ўзбек футболини ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам"

Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Бу борада қилинган ўзгаришлар хусусида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” профессионал футбол клуби аъзоси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Келаси мавсум учун тасдиқланган регламент талаб ва шартларини ўқиб, рости жуда хурсанд бўлдим. Зеро ушбу регламент ўзбек футболини янада ривожлантириш йўлида қўйилган улкан қадам бўлди, деб ҳисоблайман. Унга футболимизни тўла профессионал йўлда давом этиши учун зарур бўлган ўзгариш ва янгиликлар киритилган.

Мисол учун, эндиликда Суперлигада ўйинлар энг камида 18:00да бошланади. Бу барча учун қулайдир. Футболчилар ҳам ёзда иссиқ ҳароратда эмас, балки салқин тушгач ўйнаш имконига эга бўлишади. Бу уларнинг майдонда тўла куч билан ҳаракатланишига туртки бўлади. Қолаверса, оддий мухлис ҳам бемалол ишдан сўнг стадионга келиши мумкин бўлади. Ушбу қарорни тўла қўллаб-қувватлайман.

Яна ўйинлар ўтказиладиган стадионлар учун қўйилган талаблар кучайгани ҳам муҳим қарордир. Зеро стадионда футболчи учун ҳам, мухлис учун ҳам шарт-шароит яхши бўлиши лозим. Шунда стадионларга ишқибозлар ташрифи ҳам ошишига аминман.

Яна ҳакамлар учун иш ҳақининг оширилганини ижобий ҳолат, деб баҳолайман. Зеро улар ҳам майдонда кам ҳаракат қилишмайди. Қолаверса, ҳакамнинг масъулияти жуда катта. Агар унга мехнатига яраша ҳақ тўланса, ҳакамлар ҳам ўйинларни ҳалол ва тўғри бошқаришади.

Шунингдек, Суперлига клубларининг ёшлар таркиблари ўртасида бир нечта ёш тоифасида мамлакат биринчилиги ўтказилиши ҳамда клубларнинг ўз академияларига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги шарт ҳам жуда дадил қадамдир. Бу орқали турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун яхши савиядаги футболчилар етишиб чиқиши таъминланади.

Умуман олганда, 2018 йил учун регламент ўзбек футболи ривожида анча муҳим ўрин тутади, деб ўйлайман. Умид қиламанки, амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар футболимизни янги босқичга олиб чиқади, - дейди маҳоратли футболчи.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика