Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
30 дек 2025 14:12
Янгиликлар
"Мухлисларимиз учун навбатдаги янги трансферни эълон қилишдан мамнунлигимизни изҳор қилмоқчимиз.
“Андижон” жамоамиз таркибни кучайтириш учун олиб бораётган селекция доирасида бу сафар яна бир тажрибали футболчи - Ислом Тўхтахўжаев билан келишувга эришилди.
1989 йилнинг 30 октбярь санасида Фарғонада таваллуд топган марказий ҳимоячи ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган ижрочилардан бири саналади.
2023 йилнинг ярмидан буён ОКМК шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган Тўхтахўжаев 2026 йилдан эътиборан “Андижон” сафида тўп тепади.
Ислом “Нефтчи”, “Локомотив”, “Ляонинг” (Хитой), “Қизилқум”, “Ал Гарафа” (Қатар) сингари клубларда ҳам ўйнаган", – дейилади хабарда.

Тўхтахўжаев шу кунгача 427 ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урган ва 10 та ассистни амалга оширган.
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз таркибида 78 ўйинда қатнашган ва 2 та гол муаллифи бўлган. Уч карра Ўзбекистон чемпиони ва икки карра Кубок соҳиби ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар