UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  12 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  3 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  22 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  26 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  5

Ислом Исмоилов: "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Албатта, бугун ғалаба қозондик. Ҳар доим жамоа ғалаба қозонганда ижобий фикрлар янграйди. Лекин мана шу каби ғалабаларни мухлислар билан баҳам кўриш янада ёқимли бўларди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат айтаман, бугун улар бизнинг ушбу ўйин олдидан берган кўрсатмаларимизни майдонда тўлиқ бажариб беришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида бир нечта голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар ўшанда юзага келган имкониятларни голга айлантира олганимизда, ўйин бу даражада кескин ўтмаган бўлар эди.

"Оқ-тепа" яхши шаклланган жамоа, таркибида бир қатор етакчи футболчилар жамланган. Улар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди, якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Биласизми, биз футболчиларни тажрибали ёки тажрибасиз деб ажратмаймиз. Бизга ўзимизнинг ўйин услубимизга мос, майдонда борини бериб ҳаракат қиладиган футболчилар муҳим аҳамият касб этади. Майдонда ўзини кўрсатсин, кўрсатаётган натижалари орқали асосий таркибдан мустаҳкам ўрин эгалласин.

Вазиятларни голга айлантириш борасида машғулотларда тинимсиз ишлайсиз. Лекин барибир машғулот бошқа, ўйин бошқа. Масалан ҳужумчимиз Муҳаммадкомил Низомов машғулотлар вақтида айни шундай вазиятларда 100 фоиз гол уради, лекин ўйин вақтида ҳаяжон туфайли бўлса керак, биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олмади. Тўхтаб қолмаймиз, хато ва камчиликлар устида ишлаймиз, навбатдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб жамоамиз мухлисларини хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Гол уриб олгандан сўнг вақт чўзиш? Қайси жамоа вақт чўзмайди, айтингчи? Футбол шунақа ўйин, тарихда натижа қолади. Керак бўлса "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади. Бу футболнинг ажралмас қисми. Лекин бугун жамоамизда вақт чўзишга уриниш бўлгани йўқ. Бир-икки футболчимизнинг оёқ томирлари тортишиб қолгани туфайли шунақа кўринган бўлиши мумкин.

Суннатилло Эрматов ўйиннинг сўнги дақиқаларида майдон марказидан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Бу вазиятда футболчимиз идеал даражада ҳаракат қилди. Кўрдингиз, тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Агар тўп дарвозага кирганида бу унинг фаолиятидаги энг чиройли голлардан бири бўларди. Ўйлайманки, Эрматов навбатдаги ўйинларда бунданда чиройли голларни уради", - дейди Ислом Исмоилов. 



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика