UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  3 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!" Янгиликлар

Буни кўриш шарт! "Турон" устози Ислом Исмоилов "портлади": "Қачонгача??? Шуми адолат?!! Мени бутун умрга футболдан олиб ташласа ҳам майли!"

Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Турон" (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.







"Аввало "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Турон"ни айби Суперлигага чиққаними? Иккита ўйиндан бери буни умуман тушуниб бўлмаяпти. Футболчини бошига текканига ҳакам пенальти белгилаяпти. Ўша ҳакам кийиниш хонасига кирсин, футболчилар йиғлаб ўтирибди. Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бунга чидаш мумкин? Тозалаймиз дейишяпти, шуми тозалашаётгани. Келиб кўмиб кетмоқда. Иккита турдан бери фақат ҳуштак чалиш билан ўйин ўтиб кетмоқда. Буёғда 70-80та инсон оиласини боқаман, деб ўлиб тирилмоқда. Адолат шуми? Биз ҳалол ўйнаяпмиз, ҳакамларга чиқаётганимиз йўқ. 

Бутун умр футболдан четлатишса четлатишсин. Ҳакамларга пул бермасангиз чопиб ташлашади.  Лекин бу ҳакамларга қарши охиригача курашиш керак. Рақиб футболчисини қўлига икки бор тўп тегди. Ўйинни бошидан бери 5та сариқ карточка берилди. Ундан кўра ўйиндан олдин келиб чиқмайсанлар дейишсин, биз чиқмаймиз. Майли мен ёш мураббийман, кўчадан иш топиб оламан. Аммо жамоа нима қилади? Жамоа ғалаба қозонса, мукофот пули оламан, оиламга олиб бораман, деб кутиб яшамоқда. Ҳамма оғзида гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ. Ҳакам ўйнашга йўл қўймади. Бу қандай футбол? ",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг: +339   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика