UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  2 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Ислом Исмоилов: "Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ноқулай об-ҳавога қарамасдан, бизни стадиондан қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатди. "Қўқон-1912" жамоаси ўзи яратган имкониятлардан унумли фойдаланди. Дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди, ундан ташқари, ҳимоячиларимиз ҳам концентрацияни йўқотиб қўйишди. Иккала голни ҳам ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик деб ўйлайман. Бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик.

- Аввало, Суперлигадаги тарихий ўйин билан табриклайман! Жамоа ёмон ўйнамади, лекин ўзингиз айтганингиздек, дарвоза чизиғида муаммо бордек. Бунга нима дейсиз?

- Жамоамизда 4 нафар дарвозабон бор. Улардан икки нафари ёш посбонлар бўлса, яна бири – Ислом Абдуллаев. Унда озгина руҳий томонлама муаммо бўлгани боис Акмал Ортиқовга ишонч билдиргандик. Лекин бу ерда айбни фақат дарвозабонга ағдариш тўғри эмас, қолган футболчилар ҳам биз қўйган талабларни бажаришмади. Кўп йиллар давомида яхши савияда ўйнаган футболчиларимиз бугун жуда кўп хатоларга йўл қўйишди.

- Жамоанинг фалсафаси қандай? Рақибга қараб мослашишми ёки ўз ўйинини кўрсатишми?

- Бизда ўз ўйин услубимиз бор, лекин таркиб тубдан янгиланди. Жамоага тажрибали ҳамда маҳоратли ўйинчилар жам бўлгани билан уларни бир жамоага айлантиришга вақт керак. Футболчилар ўзлари учун эмас, жамоа учун ўйнашни англаб етишлари лозим.

Кўп футболчиларимиз мавсумолди тайёргарлик жараёнини жароҳат билан ўтказишди. Масалан, Фозил Мусаев узоқ вақт давомида даволанди. Ундан ташқари, 1-1,5 ҳафта олдин жамоага қўшилган янги ҳужумчимизда ҳам жароҳат бор эди, бироқ иложсизлик туфайли уни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Ўтган мавсум охирида "бу йилги таркиб қанчалик ўзгаради? деганимизда, "биринчи даврада шу таркиб ўйнайди, фақат иккинчи даврада янги ўйинчиларни оламиз", деб жавоб қайтаргандингиз. Бугун жамоа сафида 8 та янги ўйинчи майдонга тушди.

- Ўтган йилги жамоа ўзаги сақлаб қолинган. Олдинги таркибда ўйнаган 12 нафар футболчи шу ерда. Пролига ва Суперлига фарқини ўзингиз биласиз, бундан ташқари, раҳбарият олдимизга улкан вазифаларни қўйган.

- "Турон"га таниқли футболчилар жалб этилди, ёшлар билан боғлиқ вазият қандай?

- Ёшларга асосий жамоага қанчалик эътибор қаратилса, шунчалик қаралади. Жамоанинг келажакдаги нияти ҳам шу. Биз ҳам вақти келиб, бир қатор ёш футболчиларга Суперлигада ўйин амалиётини тақдим этамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика