UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:30Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз" (онлайн ҳисоб)  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5

Ислом Исмоилов: "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Албатта, бугун ғалаба қозондик. Ҳар доим жамоа ғалаба қозонганда ижобий фикрлар янграйди. Лекин мана шу каби ғалабаларни мухлислар билан баҳам кўриш янада ёқимли бўларди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат айтаман, бугун улар бизнинг ушбу ўйин олдидан берган кўрсатмаларимизни майдонда тўлиқ бажариб беришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида бир нечта голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар ўшанда юзага келган имкониятларни голга айлантира олганимизда, ўйин бу даражада кескин ўтмаган бўлар эди.

"Оқ-тепа" яхши шаклланган жамоа, таркибида бир қатор етакчи футболчилар жамланган. Улар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди, якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Биласизми, биз футболчиларни тажрибали ёки тажрибасиз деб ажратмаймиз. Бизга ўзимизнинг ўйин услубимизга мос, майдонда борини бериб ҳаракат қиладиган футболчилар муҳим аҳамият касб этади. Майдонда ўзини кўрсатсин, кўрсатаётган натижалари орқали асосий таркибдан мустаҳкам ўрин эгалласин.

Вазиятларни голга айлантириш борасида машғулотларда тинимсиз ишлайсиз. Лекин барибир машғулот бошқа, ўйин бошқа. Масалан ҳужумчимиз Муҳаммадкомил Низомов машғулотлар вақтида айни шундай вазиятларда 100 фоиз гол уради, лекин ўйин вақтида ҳаяжон туфайли бўлса керак, биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олмади. Тўхтаб қолмаймиз, хато ва камчиликлар устида ишлаймиз, навбатдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб жамоамиз мухлисларини хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Гол уриб олгандан сўнг вақт чўзиш? Қайси жамоа вақт чўзмайди, айтингчи? Футбол шунақа ўйин, тарихда натижа қолади. Керак бўлса "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади. Бу футболнинг ажралмас қисми. Лекин бугун жамоамизда вақт чўзишга уриниш бўлгани йўқ. Бир-икки футболчимизнинг оёқ томирлари тортишиб қолгани туфайли шунақа кўринган бўлиши мумкин.

Суннатилло Эрматов ўйиннинг сўнги дақиқаларида майдон марказидан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Бу вазиятда футболчимиз идеал даражада ҳаракат қилди. Кўрдингиз, тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Агар тўп дарвозага кирганида бу унинг фаолиятидаги энг чиройли голлардан бири бўларди. Ўйлайманки, Эрматов навбатдаги ўйинларда бунданда чиройли голларни уради", - дейди Ислом Исмоилов. 



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика