UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1

Ислом Исмоилов: "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Турон" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Албатта, бугун ғалаба қозондик. Ҳар доим жамоа ғалаба қозонганда ижобий фикрлар янграйди. Лекин мана шу каби ғалабаларни мухлислар билан баҳам кўриш янада ёқимли бўларди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат айтаман, бугун улар бизнинг ушбу ўйин олдидан берган кўрсатмаларимизни майдонда тўлиқ бажариб беришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида бир нечта голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар ўшанда юзага келган имкониятларни голга айлантира олганимизда, ўйин бу даражада кескин ўтмаган бўлар эди.

"Оқ-тепа" яхши шаклланган жамоа, таркибида бир қатор етакчи футболчилар жамланган. Улар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди, якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Биласизми, биз футболчиларни тажрибали ёки тажрибасиз деб ажратмаймиз. Бизга ўзимизнинг ўйин услубимизга мос, майдонда борини бериб ҳаракат қиладиган футболчилар муҳим аҳамият касб этади. Майдонда ўзини кўрсатсин, кўрсатаётган натижалари орқали асосий таркибдан мустаҳкам ўрин эгалласин.

Вазиятларни голга айлантириш борасида машғулотларда тинимсиз ишлайсиз. Лекин барибир машғулот бошқа, ўйин бошқа. Масалан ҳужумчимиз Муҳаммадкомил Низомов машғулотлар вақтида айни шундай вазиятларда 100 фоиз гол уради, лекин ўйин вақтида ҳаяжон туфайли бўлса керак, биринчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олмади. Тўхтаб қолмаймиз, хато ва камчиликлар устида ишлаймиз, навбатдаги ўйинларда ҳам ғалаба қозониб жамоамиз мухлисларини хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Гол уриб олгандан сўнг вақт чўзиш? Қайси жамоа вақт чўзмайди, айтингчи? Футбол шунақа ўйин, тарихда натижа қолади. Керак бўлса "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам натижа учун вақт чўзади. Бу футболнинг ажралмас қисми. Лекин бугун жамоамизда вақт чўзишга уриниш бўлгани йўқ. Бир-икки футболчимизнинг оёқ томирлари тортишиб қолгани туфайли шунақа кўринган бўлиши мумкин.

Суннатилло Эрматов ўйиннинг сўнги дақиқаларида майдон марказидан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Бу вазиятда футболчимиз идеал даражада ҳаракат қилди. Кўрдингиз, тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Агар тўп дарвозага кирганида бу унинг фаолиятидаги энг чиройли голлардан бири бўларди. Ўйлайманки, Эрматов навбатдаги ўйинларда бунданда чиройли голларни уради", - дейди Ислом Исмоилов. 



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика