UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Ислом Аҳмедов Малайзия сафари ҳақида нима дейди? Янгиликлар

Ислом Аҳмедов Малайзия сафари ҳақида нима дейди?

Яқинда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида инструктор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ҳамюртларимиздан Ислом Аҳмедов, Шавкат Имомов ҳамда Усмон Тошев ҳам иштирок этиб қайтди. Шу боис яқинда Аҳмедов билан боғланиб сафар таассуротлари билан ўртоқлашишини сўрадик.

- Ҳар йили ФИФА томонидан элитний инструкторлар йиғилиши бўлиб ўтади. Бу йил ҳам режадагидек Куала-Лумпурда ана шундай йиғилиш ташкил этилди. Унда ОФКнинг 21 нафар элитний инструкторлари иштирок этди. Бизга ФИФА ва УЕФАдан ташриф буюрган етакчи мутахассислар футболда юз бераётган янгиликлар ҳақида амалий ва назарий дарсларни ўтди. Асосий янгиликлар билан бохабар қилди ва билимлармизни ошириш учун олти кун давомида ўзига хос йиғин ташкил этилди. Биласизми бу йиғилиш жуда ҳам фойдали ва қизиқарли кечди. Шу боис олти кун ҳудди бир кун сингари жуда тез ўтиб кетди. Германиялик инструктор келди. Жисмоний тайёргарлик бўйича Даниядан ҳамда дарвозабонлар бўйича Германиядан келган инструкторлар дарс ўтди. Эндиликда олган билимларимизни ўзимиз учун ажратилган ўқув-семинарларидан ёш мураббийларга ўргатамиз. Олдинда Тошкент вилояти ва Қарши шаҳрида С лицензияси учун ўқиш кутиб турибди.

Бир неча йиллардан буён ОФКда инструкторлик қилиб келаётган Ислом Аҳмедов футболимиздаги кам сонли кенг мулоҳазали мутахассислардан бири саналади. Мутахассис билан қилган суҳбатимиз узоқ давом этди. Унда Аҳмедов футболимиздаги хато ва камчиликлар ҳақида куюниб гапирди. Ислом аканинг фикрларини кейинроқ батафсил беришни маъқул топдик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика