Футбол афсонаси Танташевни кескин танқид қилди

5 июл 2026, 08:50
Рой Кин Франция терма жамоасига Дезире Дуэга қарши ишлатилган қўполлик учун пенальти берилгани ҳақида фикр билдирди.

"Менинг назаримда, бу шунчаки ўғрилик. Бу ерда умуман пенальти йўқ деб ҳисоблайман. Дуэ жуда осон йиқилди, ҳакам эса бунга бутунлай лаққа тушди.

Парагвай ҳеч нарса қилмасдан туриб жазоланганини ҳис қилаётган бўлса керак. Менга қолса, Францияга катта совға тақдим этилди ва бу қарор бутун ўйинни ўзгартириб юборди.

Одамларнинг VAR’дан ғазабланишига айнан мана шундай ҳолатлар сабаб бўлади. Такрорий лавҳани кўриб, ўзингга ўзинг савол берасан: “Буни қандай қилиб пенальти деб ҳисоблаш мумкин?” Мен у ерда етарлича асос кўрмаяпман. Фақатгина контакт қидирган, ўзини ерга ташлаган ва бунинг эвазига мукофотланган футболчини кўряпман, холос.

Агар Жаҳон чемпионатида шу ҳам пенальти учун етарли бўлса, унда ҳимоячиларда ҳеч қандай имконият қолмабди. Парагвайликлар ўзларини ноҳақлик қурбони деб ҳисоблашга тўла ҳақли".

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›