UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  2 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  6 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  15

Ислом Аҳмедов: «Баскетболга бефарқ эмасман. Майкл Жорданнинг ўйинларидан завқ олганман» Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: «Баскетболга бефарқ эмасман. Майкл Жорданнинг ўйинларидан завқ олганман»

Таниқли мутахассис, ФИФА ва ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедовни суҳбатга тортдик.


- Ислом ака, футболни касб сифатида танлашингизга ким ёки қандай воқеа сабабчи бўлган?


- Ҳеч ким менинг мажбуран футболчи бўлишимни истамаган. Қишлоқда туғилиб, вояга етганман. Табиийки, уй ишлари жуда ҳам кўп бўлган. Шу боис, иштиёқ билан тўп суриш имконияти йўқ эди. Дуч келган жойда ўйнайверардик. Бу инсоний туйғуларга ўхшайди: аксарият ҳолатларда киши нима учун севиб қолганлигини билмайди. Мен ҳам нега миллионлар ўйинига меҳр қўйганимни билмайман. Болаликда футболга нисбатан пайдо бўлган муҳаббат ҳалигача сақланиб қолган.

- Ўйинчилик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлганми?

- Ўз имкониятимни тўлиқ намоён қилолмаганман. Лекин умумий олганда, футболчилик фалолиятимдан қониққанман.

- Қайси устозларингизни кўп эслайсиз? Энг қадрли мураббийингиз ким ва нима учун?


- Отам 12 ёшга тўлганимда ҳозирги Республика олимпия захиралари коллежига ўқишга берган. У ерда Маннон Алимов ва Владимир Ятченко менга устозлик қилишган, миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўргатишган. Таъбир жоиз бўлса, футболдаги пойдеворимни ўшалар қўйишган. Мазкур спорт мактабини тамомлаганимдан сўнг, Евгений Казаков қўл остида тўп сурганман. Ўша кезлари Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи ҳисобланган ушбу мутахассис кейинчалик ёшлар жамоасини шуғуллантирган. Талабалик йилларимдан то шу кунгача Рустам Акрамовдан сабоқ оляпман. Бу инсондан футболдан ташқари ҳаётда ҳам кўп нарса ўргандим.

- Футбол бўлмаганида, касб сифатида қайси соҳани танлардингиз?


- Ўзимни бошқа спорт турида тасаввур қила олмайман.

- Миллионлар ўйинида эришган энг катта муваффақиятингиз?


- Жуда кўп ютуқларни қўлга киритдим. Аммо ўйлашимча, энг улкан муваффақиятлар ҳали олдинда кутиб турибди.

- Сизни ҳайратга солган гол ва ўйин?

- Бунақаси кўп бўлган. Охирги кўрганларим орасида Баҳрайнда ўтказилган Осиё чемпионати доирасидаги Ўзбекистон - Австралия учрашувида футболчиларимиз томонидан урилган барча голлар менга ёқди. Айниқса, учинчиси жуда чиройли тарзда ижро этилди.

- Футболдан ташқари севимли спорт турингиз ва спортчингиз ким?


- Баскетболга бефарқ эмасман. Майкл Жорданнинг ўйинларидан завқ олганман.

- Фаолиятингизда ниманидир ўзгартириш имконияти бўлганида...


- Ўйлашимча, ҳаммаси қандай бўлса, шундайлигича давом этмоқда. Йўл қўйилган барча хато ҳамда омадсизликлар мен учун тажриба вазифасини ўтади.

- Ҳаётингизда олган энг фойдали маслаҳатингиз?


- Ота-онам ва устозларим берган ўгитлар. Бу борада Рустам Акрамовни алоҳида эътироф этган бўлардим. Ҳамиша «Сендан ҳаракат - Яратгандан баракат» ақидасига амал қиламан.

- Ўқиган сўнгги китобингиз?


- Англия термасининг собиқ бош мураббийи Свен-Ёран Эрикссон томонидан ёзилган асарни катта қизиқиш билан мутолаа қилдим. Мутахассис ушбу китобда машҳур спорт психологи Вилли Райло билан бирга футболдаги ғалаба сирларини илмий томондан муҳокама қилган.

- Қайси таомни хуш кўриб истеъмол қиласиз?


- Шубҳасиз, яхши тайёрланган паловни.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?


- Барча ёш тоифасидаги термаларимизга.

- Ёшлигингизда кимга ҳавас қилгансиз? Кумирингиз борми?


- Москванинг «Спартак» клуби собиқ футболчиси Евгений Ловчевнинг ўйинларига ҳавас қилганман.

- Омад калитингиз?


- Тинимсиз ҳаракатда бўлиш ва ҳамиша ўзига ишониш.

- Ёшликдаги орзуларингиз ушалдими?

- Ниятларим аста-секин рўёбга чиқмоқда.

- Танқид сизга қандай таъсир кўрсатади?


- Ҳар доим турлича. Ноҳақликни қабул қилолмайман.

- Сиз ҳақингиздаги китобни ким ёзишини истардингиз?


- Муаллифнинг шахси муҳим эмас, асосийси - у мени ўзимдан ҳам яхши билсин.

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Севимли касбимни давом эттиряпман. Миллий жамоамизга мухлислик қиляпман. Олдинда Жанубий Корея термасига қарши ўтказиладиган муҳим учрашув кутиб турибди. Бўлажак ўйинда ҳамюртларимизга ғалаба ёр бўлсин.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика