Иско ва Солари келиша олмай қолишди
29 ноя 2018 19:14
Янгиликлар
Иско ва Солари келиша олмай қолишди
"Реал" бош мураббийи Сантьяго Солари ва жамоа ярим ҳимоячиси Иско "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 13-тур учрашувидан сўнг келишмовчилик юз берди.
Ўша учрашувда "Қироллик клуби" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Маълумотларга кўра, баҳсдан кейин "қаймоқранглилар" футболчилари мураббий билан кийиниш хонасига йўл олишди. Солари Исконинг қўлини сиқиб қўймоқчи эди, аммо хавбек мураббийга қўл чўзмади. Ушбу воқеадан сўнг мутахассис футболчини "Рома"га қарши баҳс қайдномасига киритмади.
Олдинроқ, 26 ёшли испанияликка "Арсенал", "Наполи", "Милан" ва "Ювентус" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар