UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  0 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  6 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  3 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  8 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Иско жамоадошларидан узр сўради Янгиликлар

Иско жамоадошларидан узр сўради

ЕЧЛ “Аякс” қарши жавоб учрашуви олдидан жамоа автобусига чиқишни истамаган “Реал” футболчиси Иско клубдошларидан узр сўради.

Гап шундаки, “Қироллик клуби” бош мураббийи Сантьяго Солари “Аякс”га қарши ўйин учун қайдномага Искони киритмагани сабаб испаниялик хавбек ундан норози бўлган. Шундан сўнг, Иско жамоа билан автобусда кетишни хоҳламаган ва клуб базасини ўз машинасида тарк этган. Жавоб баҳси ўтказилган куни эса у жароҳатланган ёки таркибга киритилмаган футболчилар учун ажратилган махсус жойда ҳам кўриниш бермаган.

Исконинг ўзини бундай тутиши клуб аъзолари ва ”бланкос” сардори Серҳио Рамоснинг норозилигига сабаб бўлган. Хабарларга кўра, 26 ёшли футболчи хатосини тан олиб барчадан кечирим сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг кетма-кет уч карра ғолиби “Реал” ўз майдонида “Аякс”га йирик ҳисобда (1:4) мағлуб бўлиб, ним чорак финалдаёқ мусобақа билан хайрлашди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика