Ироқ бош мураббийи истеъфога чиқарилди
11 апр 2017 08:28
Янгиликлар
Ироқ бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Радҳи Шенаишил ишдан бўшатилди.
Ироқ футбол Ассоциацияси ва Олимпия қўмитаси йиғилишида шундай қарорга келинди. Бу ҳақда socceriraq.net нашри хабар берди. Радҳи Шенаишил терма жамоани ЖЧ-2018га олиб чиқа олмади. Ироқ айни пайтда саралаш босқичи тугашига учта тур қолганида 4 очко билан ўз гуруҳида 5-ўринда бормоқда.
Маълумотларга кўра, бўшаб қолган ўринга бош номзод сифатида бразилиялик мураббий Маркос Пакета кўрилмоқда. Пакета охирги йилларда асосан араб мамлакатларида ишлаб келмоқда. 2007 йил Саудия Арабистони, 2012 йил Ливия терма жамоаларини бошқарган мураббийнинг сўнгги иш жойи Мисрнинг "Замалек" клуби бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар