UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32«Барселона» жиддий қизиққан футболчи «Байер»га ўтишга яқин  0 10:02Хави «Барселона»даги сўнгги учрашувидан сўнг нималар деди?  0 09:58Бошкович "Сўғдиёна"нинг тарихий натижаларини янгилашда давом этади  0 09:36Россиядаги илк совринини қўлга киритган Аббосбек Файзуллаев тақдирлаш маросимида нималар деди?  1 09:02Расман Харри Кейн жорий мавсум «Олтин бутса» соҳибига айланди  2 08:37Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз"  7 08:20Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" - "Акжайик" 9:0   1 08:15Серия А. "Верона" - "Интер" 2:2   0 08:11Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги тақдири эълон қилинди  6 08:10Серия А. "Эмполи" - "Рома" 2:1   0 08:05Серия А. "Аталанта" - "Торино" 3:0   0 08:00ЛаЛига. "Севилья" - "Барселона" 1:2   0 07:55Туркия чемпионати. "Коньяспор" - "Галатасарой" 1:3, Галатасарой Туркия чемпиони   0 07:50Чемпионшип плей-офф. "Лидс" - "Саутгемптон" 0:1, "Саутгемптон" АПЛга қайтди   0 07:45Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз"  0

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз" Янгиликлар

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин иорданиялик бош мураббийи Ҳусайн Аммута чемпионлик ўйинига бағишланган матбуот анжуманида қатнашди.

"Финал ўйини қанчалик муҳим эканини тасвирлаб ўтириш шарт эмас. Икки жамоа ҳам тарихий чемпионлик учун жанг қилади. Финал ўйинига одатдаги каби тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ўз даражаларини майдонда асл ҳолича кўрсата олишади деб ўйлайман. Ўз даражамизни намойиш қилган ҳолда финалга етиб келдик. Финал қанчалик муҳимлиги барчамизга равшан. Бу Иордания футболи тарихидаги илк катта соврин бўлиши мумкин.

Шу босқичгача эришган натижаларимиздан тўлиқ қониқдим. Иорданияни финал ўйинигача етаклаш мен учун энг аввало шахсий синов эди. Мақсад қўйдим ва бунга эришдик. Ҳал қилувчи ўйинга таркибдаги барча ўйинчилар тайёр. Кичик жароҳат ва муаммолар бор, аммо барча ўйинчилар финалга шай.

Қатар амалдаги чемпион, бундан тушқари ўз уйида ўйнамоқда. Уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳақиқий тўсиқ. Финал ўйинидан олдин жамоа сифатида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашганмиз. Финиш чизиғини омадли кесиб ўтамиз деб умид қиламан. Кутганимиздан ҳам кўпроғига эришиш асосий мақсадимиздир", -дейди Ҳусайн Аммута.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика