Инзаги "Интер"нинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди
04 апр 2022 15:00
Янгиликлар
Инзаги "Интер"нинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги "Ювентус" (1:0)га қарши А Серия 31-тур доирасидаги ўйиндан сўнг клубнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этганини тан олди.
"Менда икки йиллик шартнома бор. Клуб менга уни узайтиришни таклиф этди, аммо мен мавсум сўнггига қадар кутишни сўрадим. Назаримда, шартнома ҳозирда жуда ҳам муҳим эмас.
Мен клуб, ўйинчилар ва мухлислар томонидан қўллаб-қувватлашни ҳис қилмоқдаман", - дейди Инзаги.
"Интер" айни дамда Италия чемпионатида 63 очко билан 3-ўринда бормоқда, етакчи "Милан" 66 очкога эга.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар