UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Интервью. Жавлон Гусейнов: “Таиланд клубига аслида ўтган йил ўтишим мумкин эди” Янгиликлар

Интервью. Жавлон Гусейнов: “Таиланд клубига аслида ўтган йил ўтишим мумкин эди”

“Андижон” клуби ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўтган ҳафта Таиланднинг клуби билан шартнома тузди.

Ўзбекистонлик футболчи Таиланд биринчи дивизионида “Чаинат Хорнбилл” сафида ўйнайдиган бўлди. Биз Гусейнов билан боғланиб дастлабки таассуротлари билан қизиқдик.

- “Чаинат Хорнбилл” клубига ўтиш қандай юз берди?

- Аслида бу трансфер ўтган йилда ҳам амалга ошиши мумкин эди. Бироқ айрим сабабларга кўра ўхшамаганди. Шу боис яна бир йил “Андижон”да қолишга қарор қилгандим. Декабрь ойи бошида Таиландга учиб бордим ва "Чаинат Хорнбилл" клуби сафида битта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. Шундан кейин раҳбарият менга шартнома таклиф қилди ва бир йилга мўлжалланган шартномага қўл қўйдим.

- Клуб сафида қайси легионерлар ўйнашар экан?

- Бу жамоа сафида машҳур футболчи битта десам тўғри бўлади. Бу франциялик - Флоран Синама Поньол. Ўз вақтида “Ливерпуль” клубида ўйнаган ва Европа чемпионлар лигасини ютган. Бундай савияли футболчи билан бир жамоада ўйнаш албатта ёқимли. Ундан ташқари Уругвай ва Жанубий Кореядан ҳам легионерлар бор экан.

- “Чаинат” клуби ҳақида нима дея оласиз?

- 2009 йилда ташкил топган клубда инфратузилма аъло даражада. Футболчидан талаб қилинадигани фақат футбол ўйнаш. Қолган барча нарса муҳайё экан.


- Клубдагилар билан қайси тилда гаплашаяпсиз? Қийинчилик бўлмаяптими?
- Тил борасида муаммо йўқ. Ота-онамга раҳмат, инглиз тилини анча яхши биламан. Сабаби ёшлигимда улар мендан тил ўрганишни талаб қилишарди. Жамодагилар билан шу тилда мулоқот қилаяпман. Ёш футболчиларга маслаҳтим тил ўрганишсин келажакда албатта ас қотади.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилмоқда?

- Клуб 2016 йилда премьер-лигадан тушиб кетганидан хабарингиз бўлса керак. “Чаинат” раҳбарияти клуб олдига премьер-лигага қайтиш вазифасини қўйган. Айнан шу ҳам жамоа билан шартнома тузишимга туртки бўлди.

- Мураббий билан суҳбатлашдингизми?

- Яқиндагина жамоага германиялик янги мураббий тайинланди. Германиялик Бьорн Клейм жамоага Европа футболини сингдиришни истамоқда. У билан албатта суҳбатлашишга улгурдим. У қисқа паслар орқали ўйин олиб боришнинг тарафдори экан. Энг асосийси немисча тартиб-интизомга риоя қилаяпмиз.

- Таиланд иқлимига мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Ҳозирча иқлимга мослашиш қийин бўлмади. Чунки об-ҳаво меъёрида бўлиб турибди. Лекин айтишларича март ойидан бошлаб Таиландда иссиқ бошланар экан. Ўшанда ўзимни синаб кўраман.

- Таиландда сизни нима ҳайрон қолдирди?

- Таиландда мени ҳайрон қолдирган нарса бу маҳаллий овқатлар. Сабаби бу ерда барча таом аччиқ бўлар экан. Барибир ўзимизнинг овқатларимизга етмайди-да (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев


Жавлон Гусейнов Таиланд клубига ўтди ФОТО

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика