UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувларида таркиблар маълум  1 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  4 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  14 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  5 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  1 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  8 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2

Интервью. Ислом Кенжабоев: "Келажакда фарзандларим исмимни эшитганда фахрланишини истайман" Янгиликлар

Интервью. Ислом Кенжабоев: "Келажакда фарзандларим исмимни эшитганда фахрланишини истайман"

Қаршининг "Насаф" жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган.

 Хусусан, "аждарлар" бир неча кун олдин тезкор вингер Ислом Кенжабоев билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Биласиз, Кенжабоев айнан "Насаф"даги ўйинлари орқали танилган. "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолишга муносиб ҳисса қўшган футболчи эндиликда "Насаф" билан катта марраларни кўзламоқда. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Ислом Кенжабоевнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди. 

- "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолиш вазифаси қандай бажарилди? Аслида жон сақлаш йўлига тушиб қолинишига нима сабаб бўлди?

- Ортда қолган мавсум ҳақида фикр юритадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам "Қизилқум" учун оғир келди. Бундай ҳолга келишимизга ҳеч ким айбдор эмас. Сабаби жамоамиз билан бирлаша олмадик, деб ўйлайман. Кўп ўйинларда муҳим очколарни бой бердик. 

- Биринчи даврада кўп қизил карточкалар, тушунмовчиликлар кўп эди. "Қизилқум" иккинчи даврада қандай ўзгарди? 

- Иккинчи даврада таркибимиз кучайди. Жамоамизга бир нечта тажрибали ва маҳоратли футболчилар келиб қўшилди. Вақт ўтгани сари жамоа янада яхшироқ ҳаракат қилишни бошлади. Кетма-кет очколар ишладик. Гарчи плей-оффда бўлса ҳам Суперлигада қолиш вазифасини уддасидан чиқдик. 

- Суперлига учрашувларининг бирида мураббий сизни алмаштириш чоғидаги воқеалардан сўнг турли гаплар чиқди. Асрор Алиқулов билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлгани йўқми? 

- Асрор Алиқулов билан ҳеч қандай зиддият ёки келишмовчилик бўлмаган. Ўша ўйинда жамоамиз ҳисобда ортда бораётган эди. Мен мағлубиятга учрашни истамайман. Шу боис бу пайтда майдондан чиқишга қаршилик кўрсатдим. 

-  Нима учун "Насаф"га қайтишга қарор қилдингиз? Олдингизда "Локомотив", "Нефтчи" вариантлари бор эди. "Насаф" таклифи "Локо" ва "Нефтчи"никидан яхшироқмиди?

- Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. "Насаф" раҳбарияти билан барчасини гаплашиб олдик. Жамоа олдига катта мақсад ва муҳим вазифа қўйилган. Қолаверса, севимли жамоамдан таклиф бўлганлиги учун рад қила олмадим. Танловимдан мамнунман. 

- Кореядаги фаолиятингиздан сўнг сизни бошқа легионер сифатида кўрганимиз йўқ. Бу йил сиз учун сермаҳсул ўтди. Хориждан таклифлар бўлдими?

- Албатта. Хориждан 3-4та таклифлар бор эди. Лекин "Насаф"нинг таклифи жиддий бўлгани учун барчасига рад жавобини бердим. 

-  Ислом Кенжабоевнинг ҳаётдаги шиори қандай? Ўзингизга қандай мотивация берасиз, руҳий томонлама?

- Ҳаётдаги шиорим доим олдинга интилиш. Мақсадим севимли касбимдан роҳатланиш ва энг юқори натижаларга эришиш. Мотивацияни кўпроқ оиламдан оламан. Ота-онам дуоси, отамнинг орзуси менга мотивация беради. Иккита фарзандимни кўрганимда улар учун ҳаракат қилишим кераклигини, келажакда исмимни эшитганда фахрланишини истайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика