UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  1 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  3 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  7 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Интервью. Дилшод Нуралиев: “Болалар футболида натижа ва сифатнинг пасайишига биз мураббийлар айбдормиз” Янгиликлар

Интервью. Дилшод Нуралиев: “Болалар футболида натижа ва сифатнинг пасайишига биз мураббийлар айбдормиз”

Бугунги кунда ўзбек футболида ислоҳотларга муҳтож, муаммоли масалалар аста-секинлик билан ўз ечимини топмоқда.

Айниқса, болалар ва ўсмирлар футболида ҳал қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Дарҳақиқат, мунтазам равишда халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келган ўсмирлар терма жамоамизнинг халқаро майдондаги натижалари бироз пасайгандек кўринганди.Бу эса, ўз навбатида, кейинги ёш тоифадаги термаларга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Келажакка замин ҳозирлаш ва турли ёшдаги терма жамоаларимизни Осиё ва Жаҳон чемпионатларидаги иштирокини мунтазам равишда таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Биз яқинда шу ва бошқа мавзулар юзасидан Одил Аҳмедов футбол академиясида фаолият олиб бориш билан бир қаторда, “Локомотив” футбол мактаби директори сифатида иш олиб бораётган Дилшод Нуралиев билан суҳбатлашдик.

- Мураббийлик фаолиятингизни бошлаганингизга чамаси йигирма йилча бўлиб қолди. Ўтган йиллар сизни қай даражада ўзгартирди. Дилшод Нуралиев кеча қандай эди, бугун қандай? Футбол ҳам бир жойда турмаяпти. Сониясига янгилик, ўзгариш юз бермоқда...
- Дарҳақиқат футбол ҳозирги кунда шиддат билан ривожланиб бормоқда. Ўйинни ташкил қилиш, тактик схемаларда янгиликлар кўпаймоқда. Биз ҳам қўлдан келганча янгиликлардан хабардор бўлиб турибмиз. Ижтимойи тармоқлар орқали, кучли жамоаларнинг ўйинларини таҳлил қилиш орқали билимларимизни ошириб боряпмиз. Мана яқинда “Odil Junior” академиясига италиялик мутахассис ташриф буюрди. У билан гаплашдик, семинар ва машғулотларида қатнашдик. Футбол жойда турмаяпти. Ишлашимиз керак, меҳнат қилишимиз лозим. Саволингизга келсак терма жамоаларда ишлаган пайтимда жуда кўп хорижга чиқишга тўғри келарди. Кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиларди. Бундан кўп нарса ўзлаштирса бўларди. Испания, Австрия, Польша каби терма жамоалар билан ўйинлар катта дарс саналарди. Гарчи ҳозирда терма жамоада ишламасамда, турли ФИФА семинарларида қатнашдим. Ислом Аҳмедов бошчилик қилган курсларида таҳсил олдим. ПРО лицензияни янгиладим. Янгиликлардан воқиф бўлиб турмасак бўлмайди. Биласиз сўнги йилларда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг натижалари яхши эмас. Вазиятни ўнглаш биз мураббийларнинг вазифаси.

- Болалар, ўсмирлар, ёшлар футболига эътибор ҳамиша қаратиб келинган. Бу ҳақида кўп гапирилган. Бироқ, сўнги йилларда кўрдикки турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг халқаро майдондаги даражаси тушиб кетди. Ўсмирлар терма жамоамиз сўнги бор 2012 йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, мундиал йўлланмасига эга чиққанди. Бироқ, йилдан йилга маҳсулдорлик тушиб борди. Орада биз учта авлодни бой бердик. Бу ҳолат нима билан боғлиқ? Иш нотўғри йўлга қўйилганиданми ёки...
- Бироз ортга қайтмоқчиман. Кўп ишқибозлар билишса керак, мен биринчи бор 2001 йил 1986 йилда туғилган футболчилардан иборат ўсмирлар терма жамоасини қабул қилиб олганман. Кейин улар билан ёшлар терма жамоасида бирга ишлаганмиз. 2002 йил БАА да ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида юртимиз тарихида илк бор иштирок этганмиз. Ўшанда жаҳон чемпионатига учта жамоа чиқарди. Афсуски биз тўртинчи ўринни олганмиз. Жамоада жуда кучли футболчилар бор эди. Фарҳод Тожиев, Виталий Денисов... Аҳмаджон ака Мусаев билан бирга мураббийлик қилганмиз. Деярли ҳаммаси катта футболда ўрнини топди. Эрталабдан кечгача ишлардик. Боиси рақобат жуда кучли эди. Улардан кейин 1996 йилда туғилган футболчилар билан ишладик. Натижа ҳаммаган маълум. Буларнинг ҳаммасини қилинган меҳнатлар самараси, мураббийнинг шогирдларига берган меҳри деб биламан. Яна бир нарсани таъкидлашни истардим, жуда катта ҳажмдаги селекция ишларини бажардик. Бутун республика терма жамоаларини, ҳудудий футбол мактабларини, БЎСМ, футбол академияларидан футболчиларни йиғиб саралаб олдик.

Билсангиз, ўша даврларда мен жуда кўп хорижга чиқиб семинар ва курсларда ўқиб келардим. Англия, Германия, Испания давлатларида кучли мутаҳассислар қўл остида билим ва малакамни оширардим. Ўзим учун катта мактаб бўлди. Ҳозир шундай курслар ташкил этиляптими, йўқми билмадим. Натижаларимизни пасайганига биз мураббийларнинг савиясини тушиб кетгани, ўз устимизда ишламай қўйганимиз сабаб бўлди. Футболчилар туғилаверади, мактаблар кўпаймоқда. Аммо, биз болалар мураббийларининг даражаси ортда қолмоқда.



- Айнан селекция натижасида иқтидори намоён бўлган футболчилар сифатида кимларни айтган бўлардингиз?
- Терма жамоада тўп тепган футболчиларнинг 70 фоизи вилоятларда туғилиб ўсган. Отабек Шукуров, Исломбек Каримов, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Рустам Ашурматов... Энди биласизми, гарчи улар Осиё чемпионилигни қўлга киритишган бўлсада, футболни дарров тамомлагани йўқ. Барчалари яшил майдонда ҳамон. Бу терма жамоа босқичма босқич шаклланиб борди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида, ёшлар ўртасидаги мусобақаларда, олимпия терма жамоаси билан олтин медалларга эга чиқишди. Ҳаттоки миллий терма жамоа даражасига қадар кўтарилишди. Бу бизнинг тўғри ишлаганимизни, селекцияда хато қилмаганимизни кўрсатди.

- Биз яқин-яқингача ўсмирлар ва ёшлар иштирокидаги мусобақаларда, қитъа чемпионатларида рақиблардан ўзиб келдик, кичик мундиаллардаги иштирокни ҳам ёмон деб бўлмайди. Бироқ, кейинги йилларда ўсмирлар терма жамоасида яхлит оила сифатида бирлашган жамоани кейинги ёш терма жамоаларида таниб бўлмаяпти. 1996 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган терма жамоа босқичма босқич шаклланди. Бироқ, кейинги ёш тоифасидагиларда бунинг акси кузатилди. Ўсмирлар терма жамоасида бошқа услубдаги мураббий, ёшлар терма жамоасида бошқа услубдаги инсон. Яни барча терма жамоаларни ягона услуб остида бирлаштириш керак деб ўйлаймиз. Ҳудди хориж мамлакатлари сингари...
- Мени ўйлашимча ўсмирлар билан бирга ишлайдиган алоҳида мутахассис бўлиши керак. Масалан 17 ёшли футболчилар билан яхши натижа кўрсатдими, унга имконият беришда давом этиши даркор. Биринчи фундаметни мустаҳкам қилган ҳолда ўсмирлар терма жамоасини, ёшлар терма жамоасига бериш лозим. Шунда таркибдаги 50-60 фоиз футболчи ёшлар терма жамоасида ўйнаши керак. 1986 ва 1996 йилдагилар бу иш ўхшаган. Мендан кейин 2014 йил ёшлар терма жамоасини Равшан Ҳайдаров олдилар. Шунда ҳам таркибни ўзаги сақланиб қолинди.

- Ҳар сафар халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда футболчиларимиз хорижлик скаутлар эътиборига тушади. Акром Комиловга, Жамшид Болтабоевга, Достон Ҳамдамовга бир қатор Европа клублари қизиқиш билдирган. Бироқ клублар ва турли сабабларга кўра ёшларимизни четга чиқши қийинлашади. Бу бизнинг футболдаги энг катта хатоларидан бири эмасми?
- Мутаҳассис сифатида нима дейишим мумкин? Ҳар бир футболчининг ўз жамоаси бор. Раҳбарият бор. Айрим клублар жуда катта молиявий талаб қўйишган бўлиши мумкин. Бирор нарса дейишим қийин. Чунки, унинг бошида бўлмаганман, кўрмаганман. Лекин, хориждан таклифлар бўлгани рост. Жамшид Болтабоев “Монако”га бориб келган, Отабек Шукуров Германияга бориб келди. Достон Ҳамдамов ҳам кўрикда бўлиб келди. Уларни нима учун клуб қўйиб юбормаганини айтиш ваколатимга кирмайди. Агарда ўз вақтида кучди клубларга қўйиб юборилганида миллий терма жамоамиз учун фойда бўларди. Фақат ўйин амалиётига эга бўлсагина. Ўйнамасдан захирада ўтиргандан кўра ўзимизда тўп тепгани афзалроқ.

- 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат ўсмирлар терма жамоамиз 2017 йил Саудия Арабистонида ўтказилган Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўта олмаганди. Натижада сизни бошқа терма жамоаларда кўрмадик...
- “Пахтакор” клубида академиясида директор бўлиб ишлаб юрган кезларимда, 14-15 ёшли футболчилар билан ишлайдиган мураббий ишдан кетганди. Клуб раҳбарлари менга 2002 йилдаги гуруҳни олишимни айтишди. Бунга рози бўлдим. Бошқарувимга олганимдан кейин 70 фоизга жамоа ўзгарди. Айрим футболчилар жамоа талабига жавоб бермасди. Бир йил ичида ўз ёш тоифамизда республика чемпиони бўлдик. Озгинадан сўнг менга кечиккан ҳолатда ўсмирлар терма жамоасини беришди. Бу пайтда мен олимпия терма жамоасида Виктор Жалиловга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашаётгандим. Федерация раҳбарлари Самвел Бабаянни олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлашди. Мени у ердан Бабаян ҳайдагани йўқ. Бирга ишлашни таклиф қилди. Офисга чақирди мураббийлар штабига миллий жамоадаги мураббийларни ўтказишини, истасам қолишимни айтди. Вазифамни айтди. Мен доим мустақил и шлаб келганман. Ўзимни услубим ва қарашларим бор. Бу нарса менга тўғри келмаслигини билардим. Федерация раҳбарлари билан учрашганимда 2002 йилда туғилган футболчилар терма жамоасини беришди. Кечикиб йиғилган терма жамоа ҳисобланарди. Жамоани шакллантиришга қўлдан келганча ҳаракат қилдим. Терма жамоа базаси сифатида “Бунёдкор” танланди. Энг катта хатоимиз бир ҳафталик, ўн кунлик йиғин ташкил қилмадик. Шароит тўғри келмади. Мазкур жамоани бошқариш оғир ўтди. Орада раҳбариятда катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Шаънимга қарата кескин қаттиқ гаплар гапирилди. Ҳеч қайси мураббий ўзини манфаатини ўйлаб иш тутмайди. Энг паскаш мураббий ҳам буни қилмайди. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Олдимизда юрган мураббийлар, раҳбарлар, маъмурлар ҳамма кўрди. Боз устига ҳеч қачон саралашда бундай гуруҳга тушмаганмиз. Тўртта тенг кучли терма жамоалар бир гуруҳдан жой олди. Иордания, Баҳрайн, Саудия Арабистони. Кетишдан олдин ҳам айтганман жамоа кучсиз эди. Тайёргарлик ва ўқув йиғин машғулотлари ҳам маромида бўлмаган. Биринчи ўйинимизни Баҳрайнни ютдик, мезбон Саудия Арабистони Иорданияга мағлуб бўлди. Режаларимиз ўзгариб кетди. Иорданияни ютишимиз керак бўлган пайтда дуранг ўйнадик. Охирги турда мағлубиятга учрадик. Кучли жамоа билан муносиб ўйин намойиш этдик. Видео тасвирларни олиб келиб федерацияга топширдим. 23 футболчидан 22 нафари ўйнади. Ўша даврдаги раҳбарият жуда ёмон қабул қилди. Ўртада умуман футболга алоқаси бўлмаган гаплар бўлиб ўтган. Натижа кўрсатсанг яхши, бўлмаса ёмон. Саудияликлар турнирни ўзида ўтказса-да чиқолмади. Руслан Розиев, Жасур Жалолиддинов шу жамоада ҳаракат қилганди.



- Шу кунгача биринчи ўринга доим натижа қўйилди. Сифатга эса эътибор қаратилмади...
- Тўғри ишласангиз натижа ўз ўзидан келади. Сиз танимаган футболчингиз оҳир оқибат миллий терма жамоада ўйнаши лозим. Тўғри, болалар футболида айрим жойларда натижа бўлса нур устига аъло нур. Қўл остимда ўйнаган, 9-10 ёшидан билган шогирдларимнинг кўпи миллий терма жамоани етакчисига айланди.

- Айни пайтда болалар футболида вазиятни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида “Odil Junior” билан ҳамкорликда катта ишлар олиб борилмоқда. Яқин икки-уч йилдан сўнг юртимиздаги болалар ва ўсмирлар футболини қандай кўринишда кўришимиз мумкин?
- Биринчи навбатда мураббийларни ўқитиш тизимини йўлга қўйишимиз зарур. Амалиётга, малака оширишга юборшимиз керак. Боиси, биз яна қайтараман ўз устимизда ишламай қўйдик. Энг катта қиладиган ишимиз шу. Тажрибали мутахассисни олиб келиб, уни ёнида ёш мураббийларимиз иш ўрганса, малака оширса, уни ўз жамоасида қўлласа биз учун катта ютуқ ҳисобланади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика