UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  3 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  3 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  12 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3

Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди" Янгиликлар

Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"

Про-лиганинг 20-турида "Арал" - "Локомотив" учрашувидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

- Аввало "Арал" жамоасига кураш учун раҳмат айтмоқчиман. Уларга қарши ҳамма ўйинларимиз қийин ўтди. Мавсум бошидаги матбуот анжуманида ҳам айтганимдек, бу майдонда футбол ўйнаш қийин. Биз ҳолатга қараб, тажрибага таянишни маъқул кўрдик. Улар тўп билан бўлганида исталган ҳолатга тез мослашишади. Энг муҳими натижани қўлга киритдик. Лекин биз бундай футболни ўйнаш учун ҳаракат қилмаймиз. Бу ҳеч қачон керак эмас. 

- 6 жамоа ўйнаган Про-лиганинг ушбу мавсуми ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, ҳолат унчалик оптимал эмас. Олдинлари бир лигада 6 жамоа ўйнагани ҳақида эшитмагандим. Бир жамоа бир рақиб билан 4 марта ўйнаши керак. Умид қиламанки бу ўзгариб, ҳолат яхшиланади. ПФЛ энди бошқача йўл тутса керак. Албатта, бу нималигини биз билмаймиз. Мавсум биз учун оғир ўтди, ҳар бир ўйинда қийналдик. Бир рақиб билан кўп ўйнагандан кейин рақиблар ҳақида кўп маълумотлар бўлар экан. Яхши-ки, мавсум тугади ва барчаси ортда қолди.

- "Арал" жамоасидан нималар кутгандингиз ва булар қанчалик амалга ошди?

- Бу ўйин қийин бўлишини билардик. "Арал" бу ерда максимал босим уюштиришга ҳаракат қилади. Барча футболчилар ўйинга тўлиқ тайёр бўлишади. Шу сабабли кўп нарсаларни ўзгартириб бўлмайди. Бугун мағлуб бўлган бўлсак-да, биз учун бу етарли бўлди. Бугун улар доимгидан бошқачароқ ўйин кўрсатишди. Бу ўйингача бўлган руҳий ҳолат билан боғлиқ. Шу боис истайсизми йўқми бошқачароқ ишлашга тўғри келади. Лекин сиз қанчалик режа қилсангиз ҳам бу стадионда кутганингиздек ўйнай олмайсиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика