"Интер" ва "Милан" Бернардескига қизиқмоқда. Ўйинчи йилига 4,5 млн евро маош олмоқчи
17 фев 2022 18:25
Янгиликлар
"Интер" ва "Милан" Бернардескига қизиқмоқда. Ўйинчи йилига 4,5 млн евро маош олмоқчи
"Ювентус" ярим ҳимоячи Федерико Бернардески билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти.
Вазиятни "Интер" ва "Милан" кузатмоқда. Аммо, клубларни 28 ёшли ўйинчининг молиявий сўроқлари ўйга толдирмоқда, у йилига 4,5 млн евро олмоқчи.
Қайд этиш керакки, "Юве" вингерга бир мавсум учун 3 миллион евро таклиф қилмоқда. Бернардескининг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
У жорий мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар