"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум

Alisher Ostonov
4 май 2025
Шимон Марчиняк Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер" ва "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйинига тайинланди.

Польшалик ҳакам 6 май куни Миланда бўлиб ўтадиган жамоаларнинг иккинчи ярим финал ўйинини бошқариб боради.

Нидерландиялик Деннис Хиглер VAR учун масъул бўлади.

Биринчи ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: uefa.com