UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  0 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  1 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16

"Интер Спорт" Латвияда иккинчи ўйинини ўтказди Янгиликлар

"Интер Спорт" Латвияда иккинчи ўйинини ўтказди

Тошкентнинг "Интер Спорт" ҳаваскорлар футбол клуби Латвияда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Кеча жамоа аъзолари хориж йиғинидан ўрин олган иккинчи назорат баҳсини ўтказишди. Биринчи ўйин жамоа истиқомат қилаётган Тукумс шаҳрининг "Тукумс 2000" клубига қарши кечгани хабар бергандик. Иккинчи учрашув Риганинг "Юрниекс" жамоаси билан ўтказилди.

"Интер Спорт" "Юрниекс" билан куч синашиш мақсадида Латвия пойтахти Рига томон йўлга чиқди. Ҳозир бу ерда ҳаво совуқ. Қиш кириб келмоқда. Европада қиш куз ойларидаёқ бошланади. Бунинг устига деярли ҳар куни ёмғир. Шамол тинмайди. Ҳатто дўл ёғди. Рига Тукумсдан кўп узоқ эмас, енгил машинада бир соатлик йўл экан. Аввал ҳам ёзиб ўтгандик, Латвия катта давлат эмас. Умумий аҳолиси бир ярим миллионга ҳам бормайди.

Энди икки оғиз рақиб ҳақида. "Юрниекс" ҳаваскорлар футбол клуби бўлиб, Латвия иккинчи лигасида иштирок этади. Маълумот учун, Латвияда иккинчи лига баҳслари тўртта зонага бўлинган ҳолда ўтказилар экан. Ҳар бир зонада 6-10тадан жамоа бор. "Юрниекс" латиш тилидан таржима қилинганда "балиқчилар" маъносини беради. Бу жамоа қатнашадиган зонада 10та жамоа бор. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ташкил этилади. Бир йилда 18та учрашув. Жамоа бош мураббийи Иван Господарь ўйинлар сони кам дейди.

Тўғри, ўйин кам, лекин иккинчи томондан жамоадаги ҳамма фақат футбол ўйнамайди. Улар у-бу жойда ишлашади. Лекин барибир футболга ҳам профессионал муносабатда бўлишар экан. Иккинчи лигада легионерларга чеклов йўқ. Шу боис "Юрниекс" таркибида Колумбия, Марокаш, Бразилия, АҚШ ва ҳатто Ўзбекистондан футболчиларни кўрасиз. Масалан, биздан борган йигит олдин "Оқтепа" ва "Шердор"да ўйнаган экан.

Футболчиларнинг кўпчилиги асосан талаблар. Баъзилари фақат футбол ўйнаш мақсадида олис юртлардан келишган. "Юрниекс"да маош ҳам, мукофот пуллари ҳам йўқ. Болалар текинга ўйнайди. Мақсад - кучлироқ клублар эътиборига тушиб бошқа жамоаларга йўл олиш. Бу ердан кўпчилик кейинчалик Германия, Польша ёки Австрияга чиқиб кетишни хоҳлайди.

Ана энди ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, майдон эгалари тезкор гол киритишди. Бу пайтда "Интер Спорт" футболчилари майдонга ҳали тўлиқ мослашиб улгуришмаганди. Шунга қарамай, меҳмонлар кейинчалик вазиятни қўлга олишга ҳаракат қилишди. Лекин ҳа деганда тўп дарвозага кирмади. Биринчи тайм 1:0 ҳисобида якунига етди. Иккинчи таймда бизнинг футболчилар ҳам гол уришни уддалашди. Бу вазиятда Ҳусан Расулов қулай имкониятни йўққа чиқармади. Ҳисоб 1:1.

Орадан кўп ўтмай ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Чунки жарима майдончаси ичида "Юрниекс" футболчиси қоида бузганди. Аммо нуқтага яқинлашган Амирхон Иброҳимовга бироз омад етишмади. Тўпни дарвозабон қайтариб қолди. Сал ўтиб энди ҳакам "Интер Спорт" дарвозасига пенальти қўйди. Лекин рақиб футболчиси ҳам 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошира олмади. Бу вазиятда дарвозабон Сардор Тоҳиров маҳорат кўрсатди.

Ўйин 1:1 ҳисобида якунига етадигандек кўринганди. Бироқ "Интер Спорт" футболчиларининг бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиши натижасида меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва гол уришга муваффақ бўлишди. Бу гол охирги дақиқаларда содир бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун озгина вақт етмай қолди.

26 сентябрь. Рига. Ўртоқлик учрашуви

"Юрниекс" - "Интер Спорт" 2:1
Гол: 
Ҳусан Расулов

"Интер Спорт" таркиби: Убайдулла Иноятиллаев, Беҳзод Абдуллаев, Сайдулло Тошпўлатов, Ғиёсиддин Собиров, Заҳриддин Абдувалиев, Амирхон Иброҳимов, Сарвар Абдуллаев, Бекзод Рўзматов, Хайрулло Жакбаров, Муҳаммад Маҳмудов, Азизбек Рўзиқулов.

Захирадан тушганлар: Сардор Тоҳиров, Суҳроб Нашванқулов, Жавлонбек Неъматов, Абдураҳим Ҳамзаев, Икром Кўчимов, Асадбек Рўзиматов, Элдор Кабиров, Ҳусан Расулов, Сардор Фозилов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика