UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Интер" шифокори: "Эриксеннинг соғлиғида ҳеч қачон муаммо бўлмаган" Янгиликлар

"Интер" шифокори: "Эриксеннинг соғлиғида ҳеч қачон муаммо бўлмаган"

"Интер" тиббий штаби раҳбари Пьеро Вольпи жамоа ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

"Бутун 'Интер' оиласи ёмон лаҳзаларни бошдан кечирди. Яқинда биз кенг кўламли тадқиқотлар олиб борамиз. Эриксен яхши ҳолатда бўлиши муҳим, аммо у шу пайтгача ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. 'Интер'да бу каби ҳолат кузатилмаган. Италияда саломатлик қаттиқ назорат қилинади", — дейди Вольпи.

Эслатиб ўтамиз, Эриксен Евро-2020'да Финляндияга қарши ўйинда ҳушини йўқотди (0:1). Ҳодиса биринчи бўлим тугашидан бироз олдин, ҳисоб 0:0 вақтида содир бўлган. Шифокорлар футболчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишди. Улар сунъий юрак массажини амалга оширди ва дефибрилатордан фойдаланишди.

Учрашув эса тўхтатилди. Даниялик футболчилар Эриксенни ўраб олишди ва уни томошабинлар ва камералардан тўсиб қўйишди. Кейинчалик уни томошабинлар олқишлари остида шифохонага олиб кетишди.

13 июнь куни футболчининг аҳволи барқарор ҳолда эканлиги маълум бўлди. У эндиликда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика