"Интер" президенти клубга Моуриньюни олиб келмоқчи
12 апр 2019 15:34
Янгиликлар
"Интер" президенти клубга Моуриньюни олиб келмоқчи
"Интер" раҳбарияти янги бош мураббий борасида бир тўхтамга кела олмаяпти.
Маълумотларга кўра, Италия клуби президенти Стивен Чан жамоани Жозе Моуринью бошқаришини хоҳлаяпти. "Интер" раҳбарининг фикрича, португалиялик мутахассис клубга аввалги обрўсини тиклаб беради.
Нераззурилар бош директори Жузеппе Марота Антонио Конте билан шартнома имзолашни истамоқда. У Конте билан "Ювентус"да бирга ишлаган. Италиялик ҳозирги кунда ишсиз.
Олдинроқ, "Интер" раҳбарияти мавсум якунлангач жамоа бош мураббийи Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариши эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар