"Интер" Перишични қўлга кирита олмаса Ламелани харид қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
25 авг 2015, 10:45
"Интер" Эрик Ламела харидига қизиқиш билдиряпти.

Милан клуби "Вольфсбург" футболчиси Иван Перишични қўлга кирита олмаса, "Тоттенхэм"дан Эрик Ламелани сотиб олишга уриниб кўради. "Интер" Фабио Борини ва Эсекьел Лавессини ҳам кўз остига олиб қўйган.

"Интер" Ламела ижараси учун "Тоттенхэм"га 6 млн. евро таклиф қиляпти. Шу билан бирга, италияликлар Эрикни 14 млн. евро эвазига харид қилиш ҳуқуқини ҳам шартномага киритиш ниятида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com