"Интер" - Милик учун курашда фаворит
21 ноя 2020 17:00
Янгиликлар
"Интер" - Милик учун курашда фаворит
Польшалик ҳужумчи Аркадиуш Милик қишки трансферлар ойнасида "Наполи"дан кетишга яқин.
26 ёшли ҳужумчининг янги иш жойи Миланнинг "Интер" клуби бўлиши тахмин қилимоқда.
Миланликлар неаполликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган Милик учун курашда етакчилар.
Милан клуби вакиллари футболчининг агентлари билан музокаралар ўтказишди, энди эса "Наполи" билан битим борасида келишишмоқчи.
Трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланиши кутилмоқда. Аркадиуш жорий мавсум А Серия доирасида умуман майдонга тушмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар