

“Интер” Лучано Спалеттининг акаси вафоти билан амалдаги бош мураббий истеъфоси масаласини бироз кечиктириб турибди. Шу боисдан ҳам “Интер” Антонио Конте билан битимни расман эълон қилганича йўқ.
Маълум бўлишича, Конте клуб билан 3 йилга мўлжалланган шартнома тузган. У жамоага 4 нафар ёрдамчиси билан келади. Унинг маоши эса 12 млн еврони ташкил қилади.



