UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  0 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  9 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  4 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  13 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9

Инқилоб (О.А. блоги) Янгиликлар

Инқилоб (О.А. блоги)

“Интер” клубининг “Ювентус” кадастр қилиб олган титулни тўққиз йил деганда тортиб олганига қанчалик хурсанд бўлган бўлсам, “Атлетико”нинг бироз илгари Ла Лигада фақатгина иккита қирол мавжуд эмаслигини исботлаганига яна бир бор шляпамни мусаффо осмонимиз томон ирғитдим.

Бу фикрларим билан “Ювентус” ёки “Реал”нинг кушандаси эмасман, ушбу клубларни баҳолашни сўрасангиз, панжаларимни баралла очиб баҳо бераман; агар “Барселона” чемпион бўлганда ҳам байрам қилмасдим. Айтмоқчи бўлганим, бу клублар катта инқилобни амалга оширишди, чемпионат атмосферасига янги шаббода олиб киришди. Мени мана шу нарса қувонтирди. 

Эътибор берган бўлсангиз, ушбу мавсум инқилобларга бой бўлмоқда. Португалияда “Спортинг” 19 йил деганда шоҳсупага кутарилди, унгача “Порту” ва “Бенфика” чемпионат кубогини “Бор товоғим, кел товоғим” қилишаётганди. “Интер” эса Турин қалъасини бунёд этишда ўз ҳиссасини қўшган Конте бошчилигида ўзи қурган деворни ағанатди. “Матрасчилар” сўнгги ўн йилликда довруғ қозонди, гарчанд 2013/14 йилги мавсум чемпионлик кубогини бошлари узра юқори кутаришган бўлса-да, бугунги титулгача ўша вақтда энди туғилган гўдак мактаб ёшига етиб улгурди. Навбатдаги умидим “Лилль” клубидан бўлиб турибди. Умид қиламанки, Кристоф Гальтье шогирдлари футболда ҳар доим ҳам “лимон”лар роль ўйнамаслигини исботлайди. 

Бу каби инқилоблардан бошқа чемпионатларда ҳам бир нечтасини санаб ўтиш мумкиндир, афсуски, барчасини қидиргани интернет титкилашга эриндим. Кўзга кўринган чемпионатлардан фақатгина “Бавария” қўрғони чанг ўтмас даражада зирҳланган. Менимча, уларнинг ўзлариям неча марта ғолибликни киритганини санаб беролмаса керак. Шу ўринда миллий чемпионатимизчи, деган савол ҳам кўз олдимиздан ўтиши, шубҳасиз. Қайси клубнинг белбоғи бақувват бўлса, турнақатор мавсумларда ўша жамоанинг чемпион бўлишини олдиндан башорат қиладиган бўлганмиз. Ушбу мавсумда ҳам баъзилар мавсум бошидаёқ чемпионларини аниқлаб қўйишган бўлса, ажабланмайман. Мавсум якунигача ҳали қовун пишиғи бор, шу боис бу борада фолбинлик қила олмайман. Лекин истардимки, “Насаф”, “АГМК” каби клублар ҳам чемпионлик завқини тотиб кўришса. Юқорида таъкидлаганимдек, бу билан бирор жамоага мухлис ёки қарши эмасман, шунчаки бу каби инқилоблар кўпинча ривожланиш учун хизмат қилади. Инқилоб эгаларининг руҳияти тоғдек кўтарилади, шунингдек, улар кубокни кейинги мавсум ҳам бегона қилмасликка ҳаракат қилишади, йиқилган гегемон эса яна ўзи қумсайдиган тахт сари талпинади. Қолган клублар ҳам мўжиза содир бўлишига ишонишади. Натижада, рақобатдошлик ҳамда томошабоплик даражаси юқорилайди. Гарчанд тарихдаги сиёсий инқилобларнинг барчаси ҳам ривожланишга хизмат қилмаган бўлса-да, футболда унинг акси деб ўйлайман, албатта, натижа жиҳатдан. Шу кунларда кутаётган энг катта инқилобларимдан бири эса тождор вирус балосидан буткул қутилиб, дунёнинг барча стадион эшиклари мухлислар учун очилишини кузатиш бўлиб турибди.

Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика