Инфантино: "Трансфер келишувлари айланмаси - 6,4 млрд. доллар, бу ҳавотирга солмоқда"
16 фев 2018 12:42
Янгиликлар
Инфантино: "Трансфер келишувлари айланмаси - 6,4 млрд. доллар, бу ҳавотирга солмоқда"
ФИФА президенти Жанни Инфантино замонавий футболдаги бир қатор муаммолар ҳақида гапирди.
"Трансфер келишувларининг умумий айланмаси 6,4 млрд. долларни ташкил қилди. Бу 4 ёки 5 йил олдингидан 2 бараварга кўп. тизим яхши ишламоқда дейиш мумкин, чунки пул бор, аммо бу воқеалар ривожи ҳавотирлантирмоқда, шу сабабли ФИФА ҳаракат қилиши керак.
Воситачи ва агентларга тўланадиган комиссия пуллари ҳам ошмоқда. Ҳозир улар 500 млн. долларга етди. Кўплаб агентлар бу гапга қўшилишади ва бу борада назорат бўлишини исташмоқда.
Ҳамма ўзи истаганини қилиши мумкин, аммо ҳақиқатга тик боқсак, бу ишлар ортида фирибгарлик, коррупция, пул ювиш туриши мумкин. Давлат ташкилотлари ўтказган текширув ишлари бундан далолат бермоқда" - дейди Инфантино.
Ўхшаш янгиликлар
12:32
ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди 3
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар