UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  1 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  16 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  7 00:46Испания Кубоги. "Реал" – "Сельта" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 00:30HERE WE GO: Омар Мармуш - "Манчестер Сити" футболчиси!  6 00:15Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан гол  0 23:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  3 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш  1 22:50"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  3 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  18 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0

Инчеондан ёзамиз. 17-кун кундалиги. Қулоқдан тортиш мана бундай бўпти Янгиликлар

Инчеондан ёзамиз. 17-кун кундалиги. Қулоқдан тортиш мана бундай бўпти

Кеча олий лига бўлаётган бир пайтда, бу ерда бокс ярим финаллари бошланди.
Тахминимзга кўра, учта финал бизники бўлиши керак эди. Аслида тўрттасида ҳам ғалаба қозона олардик, аммо бу ернинг ўз ҳакамлари бор эди.

Боксга кетишдан аввал йўлда Сарвар ака (Шамусаров, Таэквандо федерациясининг халқаро бўлим бошлиғи)ни кўриб қолдик ва натижалар қандай бўлгани билан қизиқдик. Афсуски, таэквандочиларимиз ярим финалга ўта олмаган эдилар. Сарвар ака ҳазиллашиб, сиз бормаганингиз учун финал бўлмади деб қўйдилар. Ҳақиқатдан бугунги режамда таэквандо йўқ эди, боиси боксдаги ярим финал жанглари ҳаммамизни қизиқтираётган эди.

Бокс аренаси биз турган спорт қишлоғидан бор-йўғи 3 км. узоқликда, бир деганда етиб бордик. Ярим финал кечасини ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров ва Ёсим Муҳаммад иштирокидаги жанг бошлаб берди. Жанг анча қизиқ кечди. 52 кг. вазн тоифасидаги баҳсда покистонлик боксчи 10-9, 10-9, 10-9, умумий 30-27 ҳисобда имкониятни бой берди, биринчи финал бор чўнтакда.



Кайфият зўр эмасми, тезкорлик билан расмларни Нарзуллага юбордим. Боксни ёритиш учун тахминан 200 нафарга яқин ОАВ ходимлари келган (ёзувчи ва фотомухбирлар). Кейингги жангимизгача тўртта чиқиш борлиги учун бироз вақтим бор эди. Худдики Қозоғистон журналистлари аренага кўчиб келганлар. Покистон, Ҳиндистон, Бангладешдан ҳам журналист кўп. Ўтиришга эса жой йўқ. Исроил Мадримовнинг чиқишига саноқли дақиқалар қолганида фото постимни эгалладим.

69 кг. вазн тоифасида Исроилнинг рақиби таиландлик Саенсит Апичет эди. Мадримовдан делегациямиз олтин медални кутаётгани учун ярим финалда ғалаба қозонишига ишончимиз комил эди. Якунда шундай бўлди ҳам. Умумий ҳисобда 30:27, ўзбекистонлик боксчи ғолиб.



Кетидан терма жамоамиз сардори Ойбек Мамазулунов ринг эгаси Ким Хёнг Куга қарши жанг олиб борди. Жанг фаворити шубҳасиз Ойбек эди. Мухлисларнинг хабари бўлса керак, бу вазнда Гуангжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Элшод Расулов олтин медални қўлга киритган эди. 4 йил аввал Дохада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳам Расулов терма жамоамиз ҳисобига битта олтин медални тақдим этганди. Расулов ва Мамазулунов шубҳасиз Ўзбекистоннинг энг яхши боксчиларидан бири. Шунинг учун ҳеч ким Ойбекни  мағлубиятга учрайди деб ўйламаган. Жанг бошландиям-ки, кореялик боксчи клинч ҳолатига киришдан нарига ўтмади. Бир қатор зарбаларни ўтказиб юборгани етмаганидек, учинчи раунд сўнггида йиқилиб ҳам тушди. Бу орада унинг “башараси” ғурра бўлиб улгурган, агар жанг нокаутгача давом этганида, 4 раунддаёқ у рингни тарк этишга мажбур бўлиши ойдинлашиб қолган эди. аммо у ринг эгаси эди...



Болгариялик рефери учрашув ғолиби деб Кимни топганида залга йиғилган мухлислар (кореяликлардан ташқари) “Уууууу”, дея товуш чиқаришди. Осиё ўйинларида шунча жанг кўрган бўлсам, биронтасида бундай увуллашни эшитмагандим. Ҳақиқатдан ҳам Ойбек рақибини синдира олган эди. Ҳакамларнинг илтифотидан боши осмонга етган кореялик боксчининг сал бўлса-да виждони бор экан. У Мамазулуновнинг олдига борди-да, қўлини ушлаб кўкка кўтарди. Аммо финалга у йўл олган эди.



Қозоғистонлик ҳамкасбим Никита олдимга келиб, “Бугун сизларни синдиришди, яхши ҳамки бизларга кореядан кўп рақиб тушмади”, деб айтди.  Унинг хавотирга тушишига асос бор эди, сал аввал ҳиндистонлик аёл боксчи, ундан кейин Мўғулистон вакили кореялик боксчилар томонидан адолатсиз равишда мағлубиятга учратилган эдилар. Қозоғистондан ярим финалга 8 нафар боксчи етиб келди. Шулардан икки нафари Жанубий Корея вакилига қарши рингга чиқди. Жангни кўрмаганим учун нима бўлганини айтиб бера олмайман, биттасида Қозоғистон, биттасида Ж.Корея боксчиси ғалаба қозонди. Жами, Қозоғистондан 7 нафар боксчи финалга чиқди.



Эндиги навбат Мирзоҳиджон Абдуллаевга эди. Мирзоҳиднинг рақиби эронлик Ёсим Деловори. +91 кг. вазндаги жанг тенг курашларга бой бўлди. Одатда оғир вазнда кўплаб зарбаларни кўрмаймиз, боксчилар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиладилар. Бу жанг ҳам шундай сценарий асосида ўтди. Ойбекдан кейин ҳаммамизнинг ҳам кайфиятимиз тушган эди. Тўртинчи жангдан умид қилиб турган пайтимиз, фин ва бразилиялик ҳакам очколарни Деловори, марокашлик эса вакилимиз фойдасига берди. Якуний ҳисоб 2:1, эронлик боксчи финалда.

Очиғи жангдан кейин кайфиятимиздан асар ҳам қолмади, яхши ҳам Андреевга бағишланган кундаликни боксга кетишдан аввал ёзиб қўйган эканман. Бундай кайфиятда ёза олмасдим. Бугунги кундалигим жуда қисқа бўляпти, сабаби финалдаги иккита жангда ҳам ютқаздик. Бу ҳақда эртага батафсил ўқийсиз. Кайфият йўқ, боиси иккинчи жангда устунлик биз томонда эди.

Нодирхўжа Юлдашев.
2 октябрь. Жанубий Корея, Инчеон.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика