UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:56Испания кубоги. "Реал Мадрид" – "Реал Сосьедад". Таркиблар аниқ!  1 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  3 22:56АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 22:53АПЛ. "Арсенал" - "Фулхэм". Таркиблар аниқ!  1 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  1 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  7 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  5 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3 18:36МЮ "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0

Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Локомотив" мағлуб қилинганидан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Гарчи ғалати бўлса-да, рақиб ҳақида гапирмоқчиман. Собиқ футболчи сифатида "Локомотив" тезроқ оёққа туриб, бу ҳолатдан чиқиб кетишини тилаб қоламан.  Бугунги ўйин 6 очколикдан ҳам кўпроқ эди. Бугун юрагини ёндирган, бирдамликда ўйин кўрсатган йигитларимга катта раҳмат айтаман. Ғалабани массажчимизга бағишлайман. Ҳозир у терма жамоада, ғалаба унга ва унинг ўғлига бағишланади. 

- Бугун икки хил тайм бўлди десак бўладими?

- Ҳа, биринчи бўлимда рақиб биздан яхшироқ эди. Улар ўйинга эътиборлироқ бўлишди ва ғалабага ташнароқ кўринишди. Иккинчи бўлимга биз бошқачароқ менталитет билан чиқдик ва биринчи дақиқаларданоқ вазиятлар яратдик. Мураббийлар штаби ва футболчилар билан ўйинни олиб чиқдик. Сўнгги дақиқаларгача курашдик. Ўз навбатида захирадан тушган футболчиларга ҳам раҳмат айтаман. Бугун биз бир дақиқага ҳам ўйинда йўқолиб қолмадик. Шу билан биргаликда раҳбариятга ҳам миннатдорлик билдираман. Бу уларнинг ҳам ғалабаси. Биз бир жамоамиз. Раҳбарият оғир пайтда бизни яхши қўллаб-қувватламоқда. Биз тўғри йўлдамиз.

- Таймлар ўртасидаги катта танаффус ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Айрим нарсаларни биз назорат қила олмаймиз. Футболда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб турар экан. Бу ҳолатни биз ҳам, "Бунёдкор" ҳам, "Локомотив" ҳам назорат қила олмасди. Бундай ҳолатлар иккала жамоа учун ҳам фойдали ва зарарли томонлари бор. Шундай экан бундай ҳолатларга аҳамият бермасдан олдинга ҳаракатланиш керак.

- Сиз Италияда ўйнагансиз. Италия мураббийлари дунёда энг кучлиларидан бири ҳисобланади. Сиз айнан қайси мураббийга ўхшашни истайсиз?

- Яратганнинг ёрдами билан машҳур мураббийлар қўл остида ўйнадим. Футболчиликни якунлагандан кейин мураббийлик қилишни ўйлаб юрардим. Фаолиятимни якунлаш арафасида мени шуғуллантирган мураббийлар ҳақида ўйлашни бошладим. Ўсмирлик чоғимда Анчелотти, Липпи мураббийим бўлди. Энг кўп вақтимни айни дамда "Аталанта"ни бошқараётган Гасперини билан ўтказдим. Шунингдек, Сарри ҳам бўлган. Лекин мен ўзимга ўхшашни истайман. Отам ҳам мураббий бўлган. Ўзим истаган услуб менга ёқади. Бу ерга келишдан олдин Ўзбекистон чемпионати ҳақида илиқ гапиришмаганди. Лекин ўзим кўрдим, чемпионат савияси катта. Футболчилар ва мураббийлар даражаси юқори. Шу ерда ишлаб, тажриба орттиришни ва ўсишни истайман. Шу билан биргаликда менга бу борада ёрдам бераётган жамоага ҳам раҳмат айтаман.

- Сизга ёқадиган услуб қандай?

- Бунақаси йўқ. Замонавий футболда барча ўйинда катта ташаббусда бўлишни истайди. Катта босим уюштирсанг, натижа бўлади. Менга бундай ҳолатлар ёқади. Чунки футболчилигимда катта мураббийлар билан ишлаганман ва кўрганман. Лекин ғалабалар вақт, ишонч жараёнлари орқали қурилади. Бу учун кун, ой ёки йил сарфланиши мумкин. Чемпионат узоқ давом этади. Бунда футболчиларга катта иштиёқ бериш керак. Шу сабабли менга футбол ёқади. Вертикал футболни ҳуш кўраман. Йигитлар ўзларини яхши ҳис қилиб, тўпни ушлаб тура олиши, яхши ҳимояланиши, тезкор қарши ҳужумларга ўта олиши керак. Бу менинг услубим.

- Собиқ футболчи сифатида терма жамоамизнинг ЖЧ саралашидаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Эронга қарши ўйинга тирбандликлар сабабли бора олмадим. Шундай ўйинга туша олмаслик аламли ҳолат бўлди. Сўнгги ўйинни кўрдим. Чиройли ўйнашди ва натижа ҳам яхши бўлди. Ҳимояда зич ўйнашди, керакли пайтда тўпни рақибга топшириб, ҳимояланишди. Терманинг ҳозирги фаолияти менга ёқмоқда. Умид қиламанки, ўйин янада ўсади. Бунга клубдагилар, раҳбарлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Умуман олганда Ўзбекистон термасининг бугунги барча авлод вакилларининг иштирокидан мамнунман. 

- ЖЧга чиқишимизга ишонасизми?

- Барчаси исталган пайтда ўзгариб кетиши мумкин. Ишларни яхшилаш мумкин, лекин бузиб ташлаш энг осони. Терманинг юқори ўринларда бораётгани бизни хурсанд қилади. 

- "Насаф" кеча дуранг ўйнади. Бу кетма-кет иккинчиси. Биринчиси "Бунёдкор"да бўлганди. Нима деб ўйлайсиз, "Насаф" барибир чемпионми ёки чемпионлик учун кураш янада қизидими?

- Бугунги назарий машғулотларда ҳам шу мавзу кўтарилганди. Барчаси майда деталларга боғлиқ бўлмоқда. Бу чемпионатнинг даражаси юқори эканлигини кўрсатади. Адашмасам бу турда ОКМК "Сўғдиёна" майдонида ўйнаши керак. Улар айни дамда чемпионатнинг энг кучли жамоаларидан. Шу орқали чемпионат янада қизиқроқ ўтади. Нафақат чемпионлик, балки сўнгги ўринлардаги кураш ҳам охирги турга қадар давом этади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика