UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  1 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  3 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  20 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  10 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  5

Илёс Қурбонов: "ОКМКга қарши ўйинга уч очко учун чиққандик. Колосовский унга таклиф бўлгани сабаб клубдан кетди" Янгиликлар

Илёс Қурбонов: "ОКМКга қарши ўйинга уч очко учун чиққандик. Колосовский унга таклиф бўлгани сабаб клубдан кетди"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Металлург" — ОКМК (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун иккита турли тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимнинг ярмидан сўнг ўйинни бўшаштириб юбордик, аммо рақиб вазиятлардан фойдалана олмади. Танаффусда йигитларга кўрсатма бердик ва иккинчи таймда улар яхши ҳаракат қилишди. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Бизга ғалаба керак, вазиятнинг ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Бугун уч очкога ўйнаган эдик, аммо бироз етишмади. Йигитларга эса миннатдорчилик билдираман.

— Секулич ва Собиржонов бугунги ўйин учун қайдномада йўқ эди. Бунинг сабаби нимада?

— Уларда жароҳат бор эди. Улар бу ўйинга тайёргарлик кўришмади. Аммо, жароҳатлари жиддий эмас ва умид қиламанки, кейинги ўйинларда тайёр бўлишади.

— Колосовский кетганидан сўнг тактикада ўзгаришлар қилдингизми? Академиядан дебют қилган ўйинчилар ҳақида фикрингиз?

— Колосовскийда бошқа таклифлар бор эди, шу сабаб ўзининг хоҳишига кўра хайрлашдик. Бугунги ўйинда тактик ўзгаришлар бўлмади, сабаби вақт етарли эмасди. Таркибда бироз ўзгартиришлар киритдим. Академиямиздан 2007 йилда туғилган ўйинчини асосий таркибда туширдик. Ўйлайманки, дебют учун ёмон ўйин бўлмади. Яна бири захирада эди, аммо уни туширишга имкон бўлмади. Мақсадимиз академиядан ўйинчиларни асосий таркибда ўтказиш. Машғулотларга ҳам академиядан 6-7 нафар ўйинчилар жалб қиляпмиз.

— Бир неча ўйинлардан бери Шаҳзоджон Неъматжоновни асосий таркибда кўряпмиз. Аммо, фикримча, бугун унинг ўрнига туширилган Далер Шарипов яхшироқ таассурот қолдиргандек.

— Далер Шариповни захирадан майдонга тушириб, мақсадимиз ўйинни кучайтириш эди. Неъматжонов ҳам ёмон ўйин ўтказди деб бўлмайди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика