UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  33 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

"Илтимос Погбадан узоқроқ бўлинг" Янгиликлар

"Илтимос Погбадан узоқроқ бўлинг"

Моуриньо МЮдан кетадиган пайт яқинлашаётганда унинг Поль Погба билан муносабатлари жуда ҳам ёмонлашиб кетган.

Маълум бўлишича, футболчиларнинг 90 фоизи мураббийга бўлган ишончни йўқотган. Шу боисдан ўйин давомида португалияликнинг айтганларини қилмаган. Уларни Поль Погба йўлдан урган.

Моуриньо машғулотда францияликка: "Мени алдаяпсан. Кўзларимга қараб менинг ортимдан ғийбат қилмаяпман дегандинг. Бироқ пичирлаб фақат мени ёмонлаётганингни биламан. Сен клубни, ўзингдан юқори турадиганларни ҳурмат қилмайсан. Сен жамоанинг ичидаги вируссан", - деб айтган.

Бу гапларни у журналистларнинг олдида овоз чиқариб айтганини ҳисобга олсак, ўша вақтда томонларнинг муносабати бузилиб кетганди.

У вақтларда Погба асосий таркибдан ўйинларга тушаётганди. Бироқ шундан кейин хавбек захирага михланди. Вазиятлар жиддийлашиб кетди. Маълум бўлишича, Моуриньо "Ливерпуль"га қарши ўйин унинг МЮдаги сўнгги баҳси бўлишини билган. МЮдаги ички муҳит бузилиб кетганлиги учун у "Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдинги машғулотида (у МЮда сўнгги марта машғулот ўтказаётганини ҳам билган экан) ўзи ишонадиган футболчиларига: "Илтимос, Погбадан узоқроқ бўлинг", деб айтган. 

Аслида ҳар доим мураббий футболчидан устун туриши керак.

"Ливерпуль" билан ўйиндан кейиноқ раҳбарият Моуриньонинг жавобини берган.

Истеъфо эълон қилинган заҳоти Погба твиттерга қандай расм жойлаганини яхши биласиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика