UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  0 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  8 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  0 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди” Янгиликлар

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди”

Айни дамда “Қўқон-1912” футболчилари билан бир қатор жамоа мухлислар клуби ҳам иккинчи даврага жиддий ҳозирлик курмоқда.

Илҳом Қундузов бошчилик қилаётган мухлислар клуби мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам футолчиларни қўллаб-қувватлаш борасида бошқаларга ўрнак бўлишни мақсад қилишган. Хусусан, биринчи даврадаги айрим сафар ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби кўпчиликнинг ҳавасини келтирганди.

Иккинчи давра арафасида “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби раиси Илҳомжон Қундузов билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Футболчилар қатори “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ҳам иккинчи даврани интиқлик билан кутмоқдамиз, деб сўз бошлади Илҳомжон Қундузов. – Айни дамда қўқонлик футбол ихлосмандларининг кайфияти аъло. Улар жамоадаги ўзгаришлардан хурсанд бўлишмоқда. Ўйлайманки, иккинчи даврада “Марказий” ўйингоҳга мухлислар ташрифи яна ошади. Жамоамизнинг ёзги трансферлари мухлисларга манзур бўлди. Ҳамма бош мураббий Нўъмон Ҳасановга катта умид боғлаган. Клуб раҳбарияти ҳам бизга етарлича шароитларни яратиб беришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.

Айтганча, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги “Бухоро”га қарши бўладиган ўйинни бевосита стадионда кузатиш мақсадида 10 нафарга яқин мухлис Бухорога боришди. “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганимиз боис, бухороликлар ҳам бизнинг ишқибозларимизни яхши кутиб олишди. Бухоролик мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.



Яна бир гап. Ҳақиқий мухлис дегани ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани қўллаб-қувватлайди. Футболда ҳар доим ҳам ўзимиз кутган натижа қайд этилавермайди. Шундай бўлса-да, фидоий мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга бўлишади. Бу албатта таҳсинга лойиқ. Қувонарлиси, “Қўқон-1912” жамоасининг фидоий ишқибозлари бисёр. Биз ҳеч қачон севимли жамоамизни ёлғизлатиб қўймаймиз.

Иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига омад тилаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика