

"Менинг "Қизилқум"га ўтганим ҳақидаги хабар рост. Клуб раҳбари Ҳамид ака Актамов билан доим яхши муносабатда бўлиб келганман. Ростини айтсам, мавсум якунланмасдан олидиноқ у киши билан барчасини келишиб қўйгандик. Менга бир қатор клублардан таклифлар тушди. Аммо "Қизилқум"га билан келишиб қўйгандим. 9 январь куни Навоийга бораман ва машғулотларга қўшиламан. Шундан сўнг клуб билан расман шартнома тузаман", - дейди Илҳом Юнусов "Футбол экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.



