Илҳом Шарипов 51 ёшда!
24 фев 2019 13:43
Янгиликлар
Илҳом Шарипов 51 ёшда!
Бугун, 24 февраль куни Самарқанд футболи ёрқин намояндаси, “Динамо” жамоаси бош менежери Илҳом Шариповнинг таваллуд айёми.
Самарқанд футболи фахри, “Динамо” клубининг энг машҳур собиқ футболчиларидан бири, “Пахтакор”, “Навбаҳор” клубларидаги фаолияти билан ҳам барча мухлислар меҳрини қозонган Илҳом Шарипов бугун 51 ёшни қарши олмоқда.
Илҳом Ҳалимович футболчилик фаолиятида бир неча марта Ўзбекистон чемпиони бўлиш билан бирга ўзбек футболи тарихидаги энг ёрқин ғалаба –Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1994 йилги Осиё Ўйинларида ғолибликни қўлга киритган футболчилардан биридир.
Бугунги кунда “Динамо” футбол клуби бош менежери сифатида фаолият юритаётган Илҳом Шариповга ўзбек футболи, хусусан Самарқанд футболи равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятига энг аввало мустаҳкам соғлиқ ва ирода ҳамда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар