UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  20 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  2 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  11 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  6 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2

Илҳом Мўминжонов: "Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг бир оила эканидан далолат" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг бир оила эканидан далолат"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сӯнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мӯминжонов ва Азизбек Турғунбоев матбуот анжуманида ӯз фикрлари билан ӯртоқлашишди.

Бу ҳақда мухлислар клуби маълум қилди.

Илҳом Мӯминжонов: Бугунги ӯйинда шогирдларим барча кӯрсатмаларни тӯлиқ ва аъло даражада бажаришди. Бугунги ӯйинга бор вужудини, жонини тикишга тайёр бӯлган футболчиларимга каттакон раҳмат айтаман. Бугунги ғалаба бу ҳозирги жамоамизнинг бир оила эканининг далолати. Ҳаммага айтаман, мана учинчи мавсумдирки "Навбаҳор"да ишлаб келмоқдаман ва ҳамма бир оиладек бӯлишини таъкидлаб келаман. Шуларнинг самараси ӯлароқ стадионга йиғилган 25 мингдан зиёд мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бӯлди. Мухлисларга ҳам каттакон раҳмат айтамиз. "Темирйӯлчиларнинг" "Металлург" билан ӯйинини бевосита кӯра олмагандик, лекин "Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги сӯнгги учрашувини кӯриб чиққан эдик, нозик камчиликлари хақида маълумотларга эга бӯлдик ва шу камчиликларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Асосан қисқа паслар билан ҳимоядан ҳужумга ва ҳужумдан ҳимояга ӯтиш тактикаси бӯйича машғулотлар жараёнида иш олиб боргандик. Рақибнинг 9 нафар футболчиси терма жамоага чақирилган, индивидуал тарафдан кучли футболчилар эди. Шуни инобатга олиб қисқа тӯп узатишлар билан рақибга босим уюштирдик.

Азизбек Турғунбоев: Кӯриб турганингиздек уйин жуда кучли бӯлди. "Локоматив" ҳам кучли ӯйин намойиш этди. Мураббийларимиз кӯрсатмаларини яхши бажариб ғалабага эришдик. Олмалиқдаги гол борасида айтадиган булсам, мураббийимиз ҳам мунтазам ӯз устимда ишлашимни талаб қиладилар. Ҳар бир машғулотда ўз устимда ишлаб, жарима зарбалари бӯйича машғулот олиб борамиз. Шуни самараси билан чиройли гол муаллифи бӯлгандим.



Илҳом Мӯминжонов: Азизбек ҳар машғулот жараёнида жарима зарбалари тепиш билан шуғулланади. Бусиз чиройли голларни амалга ошириб бӯлмайди. Жамоанинг жисмоний ҳолати бизни қониқтимоқда. Кейинги тургача 2 ҳафтадан кӯпроқ вақтимиз бор. Жисмоний ҳолатни оптимал кўринишга олиб чиқамиз. Легионерлардан кӯнглим тӯқ. Ҳимоядаги легионерлар ажойиб ӯйин кӯрсатишмоқда, ҳужумчимизнинг енгил жароҳати бор эди. У ҳали ӯз сӯзини айтади. Бугун ҳам ӯз имкониятидан ажойиб фойдаланди. Кийиниш хонасида ҳам Ненадга гол уришини айтиб ӯтгандим.

Азизбек Турғунбоев: "Локоматив"нинг барча футболчилари индивидуал кучли ӯйинчилар, ҳеч бирини алоҳида кӯрсата олмайман. Бугунги ӯйинда мухлисларимизга алоҳида раҳмат. Улар бугун 12-ӯйинчи вазифасини аъло даражада бажариб беришди.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика