UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  3 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  22 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

Илҳом Мўминжонов: "Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг бир оила эканидан далолат" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг бир оила эканидан далолат"

"Навбаҳор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан сӯнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мӯминжонов ва Азизбек Турғунбоев матбуот анжуманида ӯз фикрлари билан ӯртоқлашишди.

Бу ҳақда мухлислар клуби маълум қилди.

Илҳом Мӯминжонов: Бугунги ӯйинда шогирдларим барча кӯрсатмаларни тӯлиқ ва аъло даражада бажаришди. Бугунги ӯйинга бор вужудини, жонини тикишга тайёр бӯлган футболчиларимга каттакон раҳмат айтаман. Бугунги ғалаба бу ҳозирги жамоамизнинг бир оила эканининг далолати. Ҳаммага айтаман, мана учинчи мавсумдирки "Навбаҳор"да ишлаб келмоқдаман ва ҳамма бир оиладек бӯлишини таъкидлаб келаман. Шуларнинг самараси ӯлароқ стадионга йиғилган 25 мингдан зиёд мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бӯлди. Мухлисларга ҳам каттакон раҳмат айтамиз. "Темирйӯлчиларнинг" "Металлург" билан ӯйинини бевосита кӯра олмагандик, лекин "Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги сӯнгги учрашувини кӯриб чиққан эдик, нозик камчиликлари хақида маълумотларга эга бӯлдик ва шу камчиликларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Асосан қисқа паслар билан ҳимоядан ҳужумга ва ҳужумдан ҳимояга ӯтиш тактикаси бӯйича машғулотлар жараёнида иш олиб боргандик. Рақибнинг 9 нафар футболчиси терма жамоага чақирилган, индивидуал тарафдан кучли футболчилар эди. Шуни инобатга олиб қисқа тӯп узатишлар билан рақибга босим уюштирдик.

Азизбек Турғунбоев: Кӯриб турганингиздек уйин жуда кучли бӯлди. "Локоматив" ҳам кучли ӯйин намойиш этди. Мураббийларимиз кӯрсатмаларини яхши бажариб ғалабага эришдик. Олмалиқдаги гол борасида айтадиган булсам, мураббийимиз ҳам мунтазам ӯз устимда ишлашимни талаб қиладилар. Ҳар бир машғулотда ўз устимда ишлаб, жарима зарбалари бӯйича машғулот олиб борамиз. Шуни самараси билан чиройли гол муаллифи бӯлгандим.



Илҳом Мӯминжонов: Азизбек ҳар машғулот жараёнида жарима зарбалари тепиш билан шуғулланади. Бусиз чиройли голларни амалга ошириб бӯлмайди. Жамоанинг жисмоний ҳолати бизни қониқтимоқда. Кейинги тургача 2 ҳафтадан кӯпроқ вақтимиз бор. Жисмоний ҳолатни оптимал кўринишга олиб чиқамиз. Легионерлардан кӯнглим тӯқ. Ҳимоядаги легионерлар ажойиб ӯйин кӯрсатишмоқда, ҳужумчимизнинг енгил жароҳати бор эди. У ҳали ӯз сӯзини айтади. Бугун ҳам ӯз имкониятидан ажойиб фойдаланди. Кийиниш хонасида ҳам Ненадга гол уришини айтиб ӯтгандим.

Азизбек Турғунбоев: "Локоматив"нинг барча футболчилари индивидуал кучли ӯйинчилар, ҳеч бирини алоҳида кӯрсата олмайман. Бугунги ӯйинда мухлисларимизга алоҳида раҳмат. Улар бугун 12-ӯйинчи вазифасини аъло даражада бажариб беришди.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика