UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  31 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  19 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик" Янгиликлар

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"

"Андижон" таркибида бу йил ўзини кўрсатган, барқарор ўйнаган футболчилардан бири Илҳом Алижонов бўлди.

Унинг "Навбаҳор", "Қизилқум", "Турон" дарвозасига урган голлари ғалабаларда асосий ролни ўйнади. 

- "Андижон" аввалги йилларга нисбатан солиштирганда жуда яхши натижани қайд этди. Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқсак, мавсум қандай ўтди?

- Тўғри айтдингиз. "Андижон" учун бу йил кутилганиданда яхши таассуротлар билан ёдда қолди, чунки охирги натижаларга қарайдиган бўлсак, жамоа лигада жон сақлаш учун курашиб келган. "Андижон" Суперлигада қоладими қабилидаги саволлар юзага келар, математик ҳисоб-китобларга кўп юзланишарди. Бу йил жуда зўр натижа қайд этдик. Жамоа билан бошидан яхши ният қилгандик. Камида 8-ўриндан юқорини кўзлагандик. Бунинг учун бонуслар ҳам бор эди. Ҳаракат қилдик ва мухлисларни хурсанд қила олдик.



- Охирги йилларда фаолиятингизда барқарорлик етишмаётганди. Илҳом Алижонов "Андижон"да ўзини қайта кашф қилдими?

- Шундай десак ҳам бўлади. 2-3 та голлар урдим, ассистлар амалга оширдим. Олдинги йилларга қараганда барчаси ўхшади. 

- "Андижон" уйда "Навбаҳор", "Пахтакор" каби кучли жамоалардан устун келди. Мана шу ўйинларда мезбонлар ҳақиқатан кучлимиди ёки шунчаки иштиёқ эвазига бу натижалар қайд этилдими?

- Ўша пайтга келиб жамоамиз анча шаклланиб бўлган эди. Мавсум бошидан бери бир-биримизни тушунишимиз яхши даражага чиққан вақтда чемпионлик учун курашаётган жамоалар рўбарў келиб қолди. Қолаверса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам фойда келтирганди. Улар охирги сониягача чекинмаслигимизга ва олдинга боришимизда далда бўлишди.

- "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай легионер мақомига мослигини исботлай олдими?

- Нафақат майдонда, машғулотларда ҳам бу яққол сезилди. Хебай Ўзбекистон даражасидан юқори ҳужумчи. Битта менда эмас, барчада яхши таассурот қолдирди. 



- "Андижон" учун мавсумдаги энг қадрли ва энг ёмон ўйин бўлдими?

- "Қизилқум"га қарши Навоийда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимиз энг ёмон ўйин бўлди. Уйда "Навбаҳор" билан ҳисобда ортда бораётиб якунда ютиб кетганимиз энг яхши ўйинимиз эди. Ўша ўйинда гол ҳам ургандим. Бунданда қадрли гол ҳали бўлмаганди. 

- Кейинги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Муҳими, йилни яхши ўтказиб олдик. "Андижон" билан шартномам бор. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар йўқ эмас. Декабрь ойи якунигача бир қарорга келамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика