UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  0 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  33 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  0 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  21 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  125

Икром Алибоев: "Рақиб олдинга ўтгиси келмади, шу боис ўйин шиддаткор кечмади" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Рақиб олдинга ўтгиси келмади, шу боис ўйин шиддаткор кечмади"

"Локомотив"нинг "Ал Наср"га қарши учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" аъзоси Икром Алибоев ўйин ҳақидаги таассуротлари ва тарихий натижа хусусида ўз фикрларини билдирди.


"Ҳар иккала жамоани дуранг натижаси қониқтирарди. Бир очко кўпроқ бизни қониқтирарди, чунки гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолардик. Аммо улар ҳам негадир ўйнагиси келмади ва шу боис учрашув шиддатли тус олгани йўқ. Биз ғалаба учун майдонга тушгандик", - дея гап бошлади Икром Алибоев.

- Ғалаба иштиёқида чиққандик дедингиз. Аммо "Локо"нинг ҳаракатлари кўпроқ мағлуб бўлмаслик учун ўйналганга ўхшаб қолди. Стадионга ташриф буюрган кўплаб мухлислар ҳам кўрсатилган ўйиндан норози бўлишганини очиқчасига ошкор қилишди...

- Фақатгина ғалабани кўзлаб ўйнадик. Шунчаки рақиб катта куч билан ҳимояланиб, олдинга ўтгиси келмади. Ҳар хил тоифадаги мухлислар бор, улар эса гапираверишади.

- Футбол аввало мухлислар учун ўйналадику... Шахсан ўзингиз бу ўйинни оддий ишқибоз сифатида томоша қилганингизда, учрашувдан завқ олган бўлармидингиз?

- Футбол албатта мухлислар учун ўйналади. Аммо биз аввало Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдик. Тўртта жамоамиздан фақат "Локо" вазифани удаллаб, кейинги босқичга чиқди. Аксинча мухлисларимиз хурсанд бўлишлари керак. Баъзи ишқибозлар эса стадионда "пазор" деб бақиришди...

- "Локомотив"нинг кейинги ўйинларида омад тилаб қоламиз.

- Раҳмат, келгуси учрашувларда ҳам ишқибозларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика