UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  51 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  4 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  11 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Англияда мураббий имзоси кўринмаяпти, Испаниядан чемпионликни кутмоқдаман"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев Европа чемпионатида жамоаларнинг ўйинлари ва кутилмаган натижаларга ўз муносабатини билдирди.

- Европа чемпионати стартидаги натижалар қандай таассурот қолдирди?

- Унчалик ҳам хайратга солгани йўқ. Грандлар ўз ўйинларини ютишди, холос. 

- Англия, Франция, Италия илк турда кичик ҳисобларда ғалаба қозонди. Юқори мақсад қўйган жамоалар учун бу оддий ҳолатми?

- Бу катта турнир. Шундай экан ғалабанинг катта ёки кичиги бўлмайди. Ўйин борасида Франция Италия ва Англиядан яхшироқ кўринди. Таркиб Англияда энг зўрларидан бири. Лекин ўйини сустроқ. Мураббий имзоси кўринмаяпти. Менимча, Саутгейт учун бу охирги мусобақа. Италия қандай таркибда бўлмасин доим грандлар қаторида бўлган ва шундай кичик ҳисоблар билан финалларга чиққан. 

- Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз ва қандай натижа кутяпсиз?

- Испания ва албатта чемпионлик. 

- Хорватия, Бельгиянинг натижалари қанчалик кутилган ёки кутилмаган бўлди?

- Хорватиянинг мағлубиятини тушуниш мумкин. Улар бўлажак чемпионларга енгилди. Бельгия бироз ажаблантирди ва ўз даражасида ўйнамади. Балки босқичма-босқич кучайиб борар. Европа чемпионатида ҳозирча энг яхши жамоа Германия бўлиб турибди. Германия, Испания ва Франциядан биттаси аниқ финалда иштирок этса керак. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика