UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  3 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  20 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  6

Иккинчи лига: “Яшнобод” машғулотларига Тимур Васильев қўшилди Янгиликлар

Иккинчи лига: “Яшнобод” машғулотларига Тимур Васильев қўшилди

Янги мавсумда туманимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилаётган “Яшнобод” футбол клуби аъзолари навбатдаги синов назорат учрашувини ўтказди.

Унда яшнободликлар Яккасарой туманининг “KO’ZTEX” жамоасига қарши майдонга тушди.

Пойтахтимизда собиқ “Тўқимачи” стадионида кечган баҳсда “Яшнобод” жамоаси мураббийлар штаби икки бўлимда икки хил таркибни кўрикдан ўтказишди. Шу куни “Яшнобод” футбол клуби машғулотларига ўз вақтида “Қизилқум”, “Андижон”, “Обод” жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи Тимур Васильев келиб қўшилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур ўртоқлик учрашувида “KO’ZTEX” жамоаси мураббийлари таркибда бир неча нигериялик футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини кўздан кечиришди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган учрашувда яккасаройликлар ғалаба қозонди — 0:2.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрелида Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига учрашувлари бошланади. “Яшнобод” футболчилари илк учрашувни 17 апрелда меҳмонда “Академия” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика