Икки клуб Феликсни сотиб олишга тайёр
20 окт 2022 16:19
Янгиликлар
Икки клуб Феликсни сотиб олишга тайёр
Португалияликнинг шартномасида катта миқдордаги товон пули кўрсатилган.
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Жоау Феликс январда ёки мавсум охирида жамоани тарк этмоқчи. AS хабарига кўра, ПСЖ ва "Бавария" футболчини сотиб олишга шай.
Португалиялик ўзининг клубдаги ҳолатидан норози. Халқаро танаффусдан кейин 22 ёшли ҳужумчи жами 37 дақиқани майдонда ўтказди.
Феликснинг "матрасчилар" билан келишуви 2026 йилнинг июнигача амал қилади. Футболчининг товон пули – 350 миллион евро.
Аввалроқ "Атлетико" бош мураббийи Феликс нега асосий таркибдаги ўрнини йўқотганига изоҳ берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар