UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  0 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   0 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  1 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  7 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3

Икер Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди Янгиликлар

Икер Касильяс фаолиятини якунлаганини эълон қилди

«Реал» ва «Порту» клубларининг собиқ посбони Икер Касильяс твиттер орқали 39 ёшида профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Касильяснинг футболдан кетиши қишдаёқ айтилганди. 2019 йил май ойида у юрак хуружини бошдан кечирганди. Кейинроқ Икер Испания футбол Федерация президенти бўлиш учун ўз номзодини илгари сурди, бироқ кейинроқ уни қайтариб олди. Сўнгги маълумотларга кўра, у «Реал»га қайтади ва президент маслаҳатчиси бўлади.

Касильяс «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1998-2015 йилларда мадридликлар сафида тўп тепди. «Қироллик клуби» билан бирга 18та соврин қўлга киритди. Улар орасида 5та Испания чемпионлиги, иккита мамлакат кубоги ва учта Европа чемпионлар лигаси соврини бор. «Порту» билан икки бор Португалия чемпиони бўлди, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Испания терма жамоаси сафида Касильяс 2000-2016 йилларда ўйнади. Терма жамоа билан бирга икки бор Европа ва бир бор Жаҳон чемпиони бўлди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика