Игуаин: "Интер Майами" Мессини сотиб олмоқчи"
17 сен 2021 20:13
Янгиликлар
Игуаин: "Интер Майами" Мессини сотиб олмоқчи"
"Интер Майами" ҳужумчиси Гонсало Игуаин ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг Америка клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Леонинг клубга ўтиши ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Клуб буни хоҳламоқда, буёғини вақт кўрсатади", — дейди Игуаин.
Эслатиб ўтамиз, Игуаин 2020 йилда "Интер Майами"га эркин агент сифатида ўтганди. Америка клуби таркибида у 29 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Месси жорий мавсум олдидан ПСЖ билан икки йиллик шартнома имзолади ва битим яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар