UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  0 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  0 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  11 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  26 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2

Игорь Штимац: "Сепахон" клуби янгитдан "қурилмоқда" Янгиликлар

Игорь Штимац: "Сепахон" клуби янгитдан "қурилмоқда"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар иштирок этишди.

"Ажойиб меҳмондорчилик учун "Локомотив"га миннатдорчилик билдираман. Эртага об ҳаво ўтган ўйиндагидан яхшироқ бўлишидан хурсандман. Бундай шароитда иккала жамоа ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишади. Биз Тошкентга очколар олиш учун келганмиз. Ғалаба учун бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ўйинни ютиш осон бўлмайди. Лекин биз учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик, шу боис ўз кучимизга ишонамиз. Эртага ғалаба қозонишга ишончим юқори", - дейди Игорь Штимац.

"Учрашувга тайёргралик босқичини яхши ўтадик. Эртага ғалаба учун келганмиз. Шу боис мураббийимиз айтганидек бор кучимиз билан ўйнаб 3 очко олишни кўзлаяпмиз", - дейди Ҳуссайин Фазели.

- Ўтган ўйинда мағлубият фақат об ҳаво сабаб бўлдими?

- Албатта об ҳаво мағлубиятнинг ягона сабаби эмас эди. Хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив" қарши ҳужумда ўйнагани уларга ёмғир қўл келди. Лекин ўзимиз ҳам қўпол хатоларга йўл қўйдик.

- Жамоада йўқотишлар борми?

- Бир нечта жароҳат олган футболчилар бор. Улар даволанишди. Бугун расмий машғулотда эртага ким майдонга тушишини ҳал қиламиз.

- "Сепахон" Эроннинг амалдаги чемпиони. Лекин бу мавсум ички чемпионатда ҳам, ОЧЛдаги ҳам жамоанинг ишлари юришмаяпти.

- Жамоа янгитдан қурилмоқда. Молиявий томонлама ўзгаришлар бўлди. Трансфер ойнаси вақтида кучли футболчиларни ўз сафимизга қўшиб ола олмадик. Шу боис ёш футболчиларга кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилдик. Доим юқори чўққига чиқиш у ерда қолишдан кўра осонроқ. Ҳозир амалга ошираётган ишимиз келаси 5 йилда чемпионатда кучли клуб тузишга қаратилган.

- Эртага жамоаингиз сафарда ўйнайди. Шундан келиб чиқиб сизларни қарши ҳужумда ўйнайди дейишимиз мумкинми?

- Ҳозир тактикамни сизга айтиб бера олмайман (кулади). Бор кучимизни ҳужумга қаратишга сабаб кўрмаяпман. Сабаби бу охирги ўйин эмас. Яна ўйинлар бор.

- "Локомотив" жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

Ҳуссайин Фазели: - "Локомотив" жисмоний жиҳатдан кучли экани ўтган ўйинда сезилди. Ўша баҳсдаги ёмон об ҳаво ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон бермади. Эртага ҳаво яхши бўлади. Шу боис айнан эртага "Сепахон" ўзнинг кучли ўйинини кўрсатади.  


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика