UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  9 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  5 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  11 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  4 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  5

Игорь Шквирин: "Футболчиларга ишонч етишмаяпти" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Футболчиларга ишонч етишмаяпти"

"Олмалиқ" - "Сўғдиёна" учрашуви якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини баён этди.

- Бўлиб ўтган баҳс айнан шу кўринишда ўтишини футболчиларга айтгандик. Бу жамоа асосан стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиши, иложи борича камроқ бурчак тўплари ва аутга олиб келадиган ҳолатларни камайтириш ва стандарт вазиятлар вақтида ҳар бир футболчини индивидуал қўриқлаш юклатилганди. Афсуски, футболчилар бу борада оқсашди. Тезкор гол ҳам айнан стандартдан киритилди. Шу билан бирга Зафар Полвоновнинг бош билан яхши ўйнаши, уни ҳам кўздан қочирмаслик айтиб ўтилганди. Нимаики, огоҳлантирган бўлсак футболчилар шу ҳолатларга бироз эътиборсиз бўлишди. Умуман олганда футболчилар ҳозирча ўз кучига ишонмаяпти. Бир марта жарима майдонига ёриб киришди ва бу пенальтига олиб келди.

- Санжар Рашидов дисквалификациядан сўнг яна майдонга қайтди. Унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдизми?
- Санжарнинг имкониятлари бунданда баланд деб ўйлайман. У 3 ўйинда жамоага ёрдам бера олмади. Оралиқ танаффус билан ҳисобласак, бир ярим ой майдонга тушмади. Бугун мана шу нарса ҳам унга ҳалал берди. Ўйлайманки, у тез орада яна ўз ўйинини кўрсата бошлайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика