UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Погба янги клуби деярли маълум  0 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  1 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  25 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  70 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3

Игорь Сергеев: "Халқ жамоаси таркибида ўйнаяпман" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Халқ жамоаси таркибида ўйнаяпман"

Бугун "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев “ORIAT FM” 100.5 FM радио тўлқинининг "Чақирилган меҳмон " дастури меҳмони бўлди.
Футболга кириб келиши

- Ўйнашни 7 ёшимдан бошлаганман. Дастлаб кўчада дўстларим билан, кейин эса ТАПОиЧда шуғулланишга ўтганман. Бошида шунчаки роҳатланиш учун тўп тепардим. Сўнг барчаси бошқача давом этди. Муҳими, майдон уйимга яқин ва бу жуда қулай эди. Асосан ёши катта болалар билан ўйнардим. Бу менга янада кўпроқ ёрдам берган. Биринчи мураббийим Валентин Анатольевич бўлган. Унинг қўл остида 5 йил шуғулландим. Кейин "Пахтакор"га кўчиб ўтдим.

 
Барчаси қандай бошланган?

- "Пахтакор" академиясига келганимда бошқа жамоалар билан солиштирганда ер билан осмончалик фарқи бор эди. Аввал Тошкентдан ташқарига чиқиш мен учун катта янгилик бўларди. "Пахтакор"га келганимдан кейин бир ойдан сўнг Украинадаги турнирга борганмиз. Бу ажойиб бўлганди. Асосий жамоагача бўлган барча йўлни босиб ўтдим.

 
Ёқтирган клублари

- Албатта, "Пахтакор". Испанияда "Реал", Англияда "Манчестер Юнайтед" ва Германияда "Бавария".
 
Футболсиз ҳаёт

- Ҳар доим ўйлайман, футбол бўлмаганда нима қилардим деб. Билмайман, ёшлигимдан футбол ичидаман. Мактаб, академия, жисмоний маданият институти. Ҳар ерда футбол.

 
Миллий терма жамоадаги тўпурарлиги хусусида

- Бош мураббий менга ишонди ва мен терма жамоа учун тўп киритяпман. Мамлакат учун футболчилар барча нарсага тайёрлар. Баъзида бу амалга ошади, баъзида эса амалга ошмайди. Биз ҳамиша ҳаракат қиламиз.

 
"Пахтакор" ҳақида

- "Пахтакор" - бу тарих. Ўзбекистондаги ҳар бир ўйинчи бу жамоада ўйнашни истайди. Халқ жамоаси ҳисобланади. Бу мен учун шараф. Клуб менга кўп нарса берди ва бунга ғалабалар билан жавоб беришга интиламан. Ўтган йили кучли учликка кира олмадик, лекин бу мавсумда совринга эришишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун охиригача кураш олиб борамиз.

Тилаги

- Фурсатдан фойдаланиб, барчани яқинлашиб келаётган "Наврўз" байрами билан табриклайман. Бахт, омад ва яхшиликлар тилайман. Барча мухлислардан севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб, стадионларга ташриф буюришларини сўраб қоламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика