UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  14 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  2 22:11Европа лигаси. "Тоттенхэм", "Рома" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  8 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  20 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  11 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16 20:00"Айнтрахт" "Марсель" ҳужумчисини сотиб олишга яқин турибди  3 19:33Яқин соатлар ичида "Челси" Гарначо бўйича расмий таклиф юборади  10 19:05Миркомил Абдураззоқов — "Шўртан" футболчиси!  1 18:30Карло Анчелотти: "Манчестер Сити" ЕЧЛдан чиқиб кетишини истайман, чунки..."  39

Игорь Сергеев: "Халқ жамоаси таркибида ўйнаяпман" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Халқ жамоаси таркибида ўйнаяпман"

Бугун "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев “ORIAT FM” 100.5 FM радио тўлқинининг "Чақирилган меҳмон " дастури меҳмони бўлди.
Футболга кириб келиши

- Ўйнашни 7 ёшимдан бошлаганман. Дастлаб кўчада дўстларим билан, кейин эса ТАПОиЧда шуғулланишга ўтганман. Бошида шунчаки роҳатланиш учун тўп тепардим. Сўнг барчаси бошқача давом этди. Муҳими, майдон уйимга яқин ва бу жуда қулай эди. Асосан ёши катта болалар билан ўйнардим. Бу менга янада кўпроқ ёрдам берган. Биринчи мураббийим Валентин Анатольевич бўлган. Унинг қўл остида 5 йил шуғулландим. Кейин "Пахтакор"га кўчиб ўтдим.

 
Барчаси қандай бошланган?

- "Пахтакор" академиясига келганимда бошқа жамоалар билан солиштирганда ер билан осмончалик фарқи бор эди. Аввал Тошкентдан ташқарига чиқиш мен учун катта янгилик бўларди. "Пахтакор"га келганимдан кейин бир ойдан сўнг Украинадаги турнирга борганмиз. Бу ажойиб бўлганди. Асосий жамоагача бўлган барча йўлни босиб ўтдим.

 
Ёқтирган клублари

- Албатта, "Пахтакор". Испанияда "Реал", Англияда "Манчестер Юнайтед" ва Германияда "Бавария".
 
Футболсиз ҳаёт

- Ҳар доим ўйлайман, футбол бўлмаганда нима қилардим деб. Билмайман, ёшлигимдан футбол ичидаман. Мактаб, академия, жисмоний маданият институти. Ҳар ерда футбол.

 
Миллий терма жамоадаги тўпурарлиги хусусида

- Бош мураббий менга ишонди ва мен терма жамоа учун тўп киритяпман. Мамлакат учун футболчилар барча нарсага тайёрлар. Баъзида бу амалга ошади, баъзида эса амалга ошмайди. Биз ҳамиша ҳаракат қиламиз.

 
"Пахтакор" ҳақида

- "Пахтакор" - бу тарих. Ўзбекистондаги ҳар бир ўйинчи бу жамоада ўйнашни истайди. Халқ жамоаси ҳисобланади. Бу мен учун шараф. Клуб менга кўп нарса берди ва бунга ғалабалар билан жавоб беришга интиламан. Ўтган йили кучли учликка кира олмадик, лекин бу мавсумда совринга эришишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун охиригача кураш олиб борамиз.

Тилаги

- Фурсатдан фойдаланиб, барчани яқинлашиб келаётган "Наврўз" байрами билан табриклайман. Бахт, омад ва яхшиликлар тилайман. Барча мухлислардан севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб, стадионларга ташриф буюришларини сўраб қоламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика