UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  0 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  290 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Игорь Сергеев: "Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деган умиддаман" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деган умиддаман"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Таиланднинг "Патум Юнайтед" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.

- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Бугун йиғилдик. Терма жамоадаги атмосфера аъло даражада. Расмий ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Жанговар руҳиятдамиз.

- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз.

- Эрон кучли терма жамоа эканлигини ҳаммамиз биламиз. Эрон қарши учрашувда 100 фоиз эмас, 1000 фоиз иштиёқ билан ўйнаш керак. Туркманистонга келадиган бўлсак, улар ҳам яхши жамоа. Биз меҳмонда ўйнаймиз ва у ердаги майдон сунъий қопламага эга. Рақиблар ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо биринчи навбатда ўзимиз руҳий ва жисмоний томонлама тайёр бўлишимиз керак. Ташқи факторларга эътибор бермасдан тайёргарлик кўришимиз зарур.

- Сунъий майдон ҳақида гапирдингиз. Ҳужумчи учун сунъий қопламада футбол ўйнаш қанчалик қийин.

- Мен уч мавсум Қозоғистон чемпионатида тўп тепдим. Қозоғистон чемпионатидаги 70 фоиз стадионлар сунъий майдонга эга. Тўғри сунъий қопламада ўйнаш ноқулай, аммо мен учун бу янгилик эмас. Қолган футболчиларга қанчалик қийин бўлади билмадим. Ҳозир "Жар"да табиий майдонда шуғулланмоқдамиз. Бу тўғри қарор, сабаби анча салқин тушиб қолди. Жароҳат олиш хавфи кўпроқ. Сунъий майдон катта муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Биз барчамиз профессионаллармиз ва ушбу шароитга тез кўникиб кетишга ҳаракат қиламиз.

- Таиланд чемпионати ҳақида гапириб ўтсангиз. Клубингиз ва Таиланд чемпионати қай даражада экан?

- Янги клубим менга ёқяпти. Таиланд чемпионати бундай даражада бўлишини кутмаган эдим. Барча шароитлар яратилган. Мен у ерга ўтганимга бор йўғи 6 ой бўлди. Ҳали тўлиқ хулосага келишга улгурмадим. Дастлабки таассуротларимдан келиб чиқиб айта оламанки, Таиланд чемпионатининг даражаси ўзимизнинг Суперлигадан кам эмас.

- Қозоғистон чемпионатида икки мавсум аввал чемпион бўлган эдингиз. Бу мавсум эса Бобир Абдиҳолиқов Қозоғистон чемпионатида ғолиб бўлди. Бобурга Қозоғистон чемпионати ҳақида нималарни маслаҳат бера оласиз?

- Мен Бобурни табриклайман. Фақатгина Бобур эмас, ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳам чемпион бўлди. Мен улар учун хурсандман ва омад тилайман. Ғолибларни баҳолаш нотўғри, улар чемпион бўлишди. Шунинг ўзи етарли.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика